Хабарларга қараганда, сешанбадаги тонги савдоларда молиявий ва хомашё компаниялари бошчилигида европа акцияларининг котировкаларида ўсиш кузатилган. Чунончи, Германидаги сармоядорлар ZEW институти томонидан иқтисодий кутишлар индекси эълон қилинишига қараб туришибди.
Seven Investment Management компанияси вакили Жастин Эркхарт агарда ZEW эълон қиладиган маълумотларда некбинлик сезилмаса, инвесторлар саросимага тушиб қолиши мумкинлигини айтган.
HSBC банки, UniCredit ва Standard Chartered акциялари 2,06—3,15% га қадар кўтарилган. Энергетика компанияларининг котировкалари кўтарилаётганининг сабаби оддий — нефтнинг нархи барқарор равишда 1 баррели 67 доллар даражасида сақланиб турибди.
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
Европа акция бозорлари банклар ва хомашё кўмагида ўсиб бормоқда