Америкадаги банклар ва барча молиявий компаниялар раҳбарлари ўз бизнеслари келажагига умумий иқтисодий вазиятга нисбатан бироз ишонқирамай қарашмоқда. Бунга KPMG компанияси томонидан ўтказилган ижтимоий сўровлар натижалари ҳам гувоҳлик бермоқда. Ижтимоий сўровларда иштирок этганларнинг қарийб учдан икки қисми банк ва молиявий хизматлар секторининг қайта тикланиши умумий АҚШ иқтисодиётига ўсишларга нисбатан секинроқ амалга ошишини айтган.
Ижтимоий сўровларда иштирок этганлардан бизнеслари учун амалга оширилиши зарур бўлган пировард мақсадларни санаб ўтиш сўралганида, улар, энг аввало, таваккалчиликни зийраклик билан бошқариш, қолаверса, даромаднинг ўсишини таъминловчи манбаларни излаб топиш, мувофиқлаштирувчи органларнинг талабларига риоя қилиш ва сармоялар жалб этиш ҳамда сармоядорларнинг ишончини қайтадан қозониш кераклигини билдиришган.
Айтиш жоизки, ҳозирда молиявий сектор ўзига хос тикланиш жараёнида бўлсада, ушбу соҳа вакилларидаги ғамгин кайфият ҳамон сақланиб қолаётир. S&P нинг молиявий индекси январь ойидан 10,85% га кўтарилди. Бу эса мазкур индекслар 4,2 ва 2,08% га чиқиб олган соғлиқни сақлаш ва саноат индексларидан, шунингдек, 2,04% дан маҳрум бўлган энергетика сектори индексларидан ўзиб кетганини англатади. Бироқ тадқиқотлар молиявий компаниялар раҳбарлари ушбу “пойга”га чапак чалиб, олқишлашдан бироз ҳадиксираётганликларини кўрсатмоқда.
Шунингдек респондентларнинг 70 фоизи меҳнат бозоридаги вазият шу тахлит сақланиб қолиши ёхуд келгуси йилда ёмонлашуви мумкинлигини айтмоқда. Лекин айни пайтда кўчмас мулк бозоридаги вазиятнинг ижобий томонга силжиши ва истеъмолчилар ишончини қозониши, тўлиқ қайта тикланишга бўлган ишончни янада ортишига туртки бўлмоқда.
Молиявий сектордаги ижобий ўзгаришлар жараёни бироз секин кечсада, молиявий компаниялар раҳбарларининг 78 фоизи 2010 йилда ижобий ўзгаришлар бўлишига ишонч билдиришмоқда. Ваҳоланки, даромад ва фойда ошиб бораётган экан, қолаверса, ишчи ўринларининг қисқартилиши энди ортда қолган дея ҳисобланса, бундай башорат ҳақиқатга яқин дея, фикр билдиришмоқда. Респондентларнинг учдан икки қисми шатат қисқартиришларини якунлаганликларини айтишган бўлса, уларнинг фақатгина 15 фоизи ушбу сиёсатни ҳали давом эттиришларини айтиб ўтишган.
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
АҚШ молиявий сектори иқтисодиётдан бутунлай ортда қолмоқда