Оқ уй: Америка турар-жой кўчмас мулки барқарорлашмоқда

24.08.2009

Хабарларга кўра, Оқ уй матбуот котиби Роберт Гиббс анъанавий тарзда ташкил этиладиган брифингда Америка турар-жой кўчмас мулки барқарорлашаётгани ҳақида журналистларга маълумот берган. Шунингдек Роберт Гиббс АҚШ Риэлторлари миллий ассоциацияси томонидан мамлакатда уй-жойлар савдоси кўтарилгани тўғрисида тақдим этилган маълумотларни шарҳлар экан, турар-жой бозори қайта барқарорлашаётгани Оқ уй маъмуриятининг иқтисодий сиёсатни тўғри амалга ошираёганидан далолат беришини таъкидлади.

 

Июль ойида эълон қилинган маълумотларга қараганда, кўчмас мулк савдоси ҳажми 7,2 фоизга ўсган — бу сўнги 10 йил ичидаги энг юқори кўрсаткич. Риэлторларнинг маълумотларига кўра, кўрсаткич тўрт ойдан буён доимий тарзда ўсиб бораяпти ва 2007 йил август ойи кўрсаткичига нисбатан энг юқори натижани намоён этмоқда.

Гиббснинг сўзларига кўра, президент Обамага топширилган иқтисодиёт жарлик ёқасига келиб қолган бўлиб, чуқур рецессия ёхуд ҳатто иқтисодий турғунликка олиб келиши мумкин эди. Молиявий тизимни барқарорлаштириш, кўчмас мулк бозорини жонлантириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар Америка иқтисодиётини мураккаб вазиятдан олиб чиқди.

 

Похожие новости
Жаҳон маҳсулотининг асосий истеъмолчиси ким бўлади?

22.09.2009

Жаҳон маҳсулотининг асосий истеъмолчиси ким бўлади?

Goldman Sachs: 2009 йилда Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти 9,4% га ўсади

16.09.2009

Goldman Sachs: 2009 йилда Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти 9,4% га ўсади

Баффет: АҚШ иқтисодиёти «ҳали оёққа турмади», бироқ «даҳшат» ниҳояланди

16.09.2009

Баффет: АҚШ иқтисодиёти «ҳали оёққа турмади», бироқ «даҳшат» ниҳояланди



Система Orphus