JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

«Ahbor-Reyting»: ОАТБ “Капиталбанк”нинг «uzA» кредит рейтинги “Барқарор” башорати билан тасдиқланди

25.08.2009

"Ahbor-Reyting" Рейтинг агентлиги Очиқ Акциядорлик-Тижорат Банки "Капиталбанк"нинг "uzA" кредит ретингини ҳамда "Барқарор" башоратини тасдиқлади. Мазкур башорат жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги рейтинг мониторинги натижалари асосида тайёрланган. "uzA" рейтинги банкнинг бозордаги юқори даражадаги фаоллигини, барқарор равишда тараққий этиб бораётган тижорий тизимни, тўғри капиталлаштиришни ва мувозанатлаштирилган қадрлилик позициясини намоён этади. Шунингдек ушбу рейтинг активларнинг шиддат билан ўсиб бориши ва ўсиш стратегияси билан боғлиқ мавжуд хатарларни ҳам кўзда тутади. Ишнинг кўламини кенгайтириш ва банкнинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш, шунингдек, акциядорларни ҳимоялашга мўлжалланган аниқ стратегиянинг мавжудлиги, бизнесни қўшимча барқарорлик билан таъминлайди.

I ярим йиллик хулосаларига кўра, ОАТБ "Капиталбанк" ўз фаолиятида ижобий молиявий натижаларни намоён этмоқда. Банк даромадларини юзага келтирувчи манбалар бир пайтнинг ўзида сифат кўрсаткичларини сақлаб қолган ҳолда, барқарор ривожланиш суръатларини кўрсатмоқда. "Ahbor-Reyting" агентлигининг фикрига кўра, қисқа муддатлардаги истиқболда банкнинг молиявий натижалари унинг кредит ва операциялар билан боғлиқ сарф-ҳаражатларни назорат қилиш салоҳиятига боғлиқдир.

Шунингдек 2009 йилнинг I ярим йиллик натижаларига кўра, банк активлари 325,2 млрд. сумни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47,7 фоизга ошганини тасдиқлайди. Қолаверса банкнинг кредит портфели ҳажми 135,4 млрд. сумга етди. Банкнинг бутун тижорий тизимида кредит билан боғлиқ хатарларни бошқариш ва кредит жараёнини ташкил этиш сифати бўйича имкониятлари яқин келажакда унинг фаолиятидаги молиявий натижаларни белгилаб берувчи асосий омилга айланади.

ОАТБ "Капиталбанк"ни капиталлаштириш унинг бизнеси кўламини ҳисобга олган ҳолда, мақсадга мувофиқ дея, баҳоланмоқда. Ўтган йилнинг шу даври билан таққосланганда, банкнинг хусусий капиталлари қарийб 2,5 маротабага ўсган ва I ярим йиллик натижаларига кўра, 39,3 млрд. сумни ташкил этган. Бу ОАТБ "Капиталбанк"ка ўз маблағлари билан таъминланиш даражасини 7,27 фоиздан 12,08 фоизгача ўсишига замин яратди. Умумий капитал ва I даражадаги капиталнинг мақсадга мувофиқлик кўрсаткичи 15,2 фоизни ва унга мос равишда 17фоизни ташкил этди. "Ahbor-Reyting" Рейтинг агентлигининг айтишича, бизнес кўламининг ўсишига таъсир этувчи босимга қарамасдан, мақсадга мувофиқлик кўрсаткичлари тартибга солиб турувчи минимумлардан бирмунча юқорида сақланиб туради.

Республикамизнинг изчил ривожланиб бораётган банкларидан бири бўлган, ОАТБ "Капиталбанк" молия бозоридаги рақобатбардошлилик тамойилларига тўла жавоб бера олмоқда. Банк томонидан яхши йўлга қўйилган маркетинг сиёсати ва ривожланиб бораётган тижорий тизим, шунингдек, банк хизматларини мукаммаллаштириб боришга интилиш ҳамда акциядорлар манфаатларини муҳофаза қилиш орқали "Капиталбанк" келгусида ҳам мамлакатимиз молия бозорида ўзининг муносиб ўрнини сақлаб қолишга замин яратади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Похожие новости
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

09.09.2019

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

14.02.2011

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати

11.02.2011

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати



Система Orphus