Агар Федерал заҳира тизими яқин давр ичида ўзининг кредит-молия сиёсатида бироз қаттиқ турмас экан, АҚШ иқтисодиётида 1980 йилларнинг бошларидан бери ҳали умуман кузатилмаган гиперинфляция бошланиши мумкин. Бу ҳақда америкалик сенатор Чак Грассли (Chuck Grassley) тўхталиб ўтган.
У Бен Бернанкени ФЗТ раиси лавозимига қайта тайинлаш маросимида сўзга чиқиб, Бернанкенинг инфляцияни тўхтатиб тура олиш имконияти Америка марказий банки фаолиятидаги муваффақиятни таъминлашини айтиб ўтган. «Йил мобайнида қилинган ишлар муваффақиятли ёки аксинча бўлганлини билолмаймиз. Банклар ва молиявий тизимни қутқариб қолиш учун, у самолётдан пулларни сочиб юборди. Бироқ пулларни бундай йўл билан сочиб юбориш инфляцияга, айни дамда эса — гиперинфляцияга таҳдид солиш демакдир» — дея, эътироф этди сенатор.
22.09.2009
Жаҳон маҳсулотининг асосий истеъмолчиси ким бўлади?
16.09.2009
Goldman Sachs: 2009 йилда Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти 9,4% га ўсади
16.09.2009
Баффет: АҚШ иқтисодиёти «ҳали оёққа турмади», бироқ «даҳшат» ниҳояланди
Америкалик сенатор: АҚШда гиперинфляция бошланиши мумкин