JET: Сколько зарабатывают водители такси в Узбекистане? Подробнее

“Ҳамкорбанк”умумий активлар ҳажми 240,8 млрд. сўмга тенг бўлди

27.08.2009

Турли банк хизматлари сифатини муттасил ошириб борилиши эвазига «Ҳамкорбанк» нафақат молия бозорида, балки миллий иқтисодиётимизда ҳам ўзининг мавқеини мустаҳкамлаб олди. Мижозлар ишончига кирди. Аҳоли орасида йирик молия муассасаси сифатида эътибор қозонди. Шундан бўлса керак, бугунги кунда мамлакатимизнинг турли бурчакларида «Ҳамкорбанк»нинг 24 филиали ва 100 дан зиёд мини-банкларида самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг мижозлари сони ҳам 135 мингдан ошиб кетди.

2009 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, банкнинг жами капитали 33,1 млрд. сўмга, жами кредит қўйилмалари эса 141,4 млрд. сўмга етказилди. Умумий активлар ҳажми 240,8 млрд. сўмга тенг бўлди.

Республика ҳукуматининг қарори асосида банк ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобига, шу жумладан, имтиёзли тарзда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, кичик ва хусусий корхоналарни кредитлаш бўйича чора-тадбирларни ҳам амалга оширмоқда. Натижада жорий йилнинг 1 июль холатига кичик бизнес субъектларига ажратилган 49,4 миллиард сўмлик кредитлар эвазига 2003 нафар янги иш ўрни яратилди.

“Ҳамкорбанк” ажратаётган кредитлари билан катта бунёдкорлик ва яратувчилик ишларига сабабчи бўлиб келмоқда. Айниқса, аҳолининг истеъмол товарларига бўлган талабини қондириш мақсадида берилаётган кредитлар улар учун қулай имкониятлар яратмоқда. 2009 йилнинг 1 июль ҳолатига 2937 нафар фуқаро истеъмол кредити олиб, энг замонавий уй-рўзғор буюмларига эга бўлди. Улар учун ажратилган кредит миқдори 5 млрд. 511 млн. сўмни ташкил қилди. Бу эса ички бозор учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва хилини кўпайтириш ҳамда ишчи ўринлари сонини ўсишига олиб келмоқда. Таъкидлаш зарурки, истеъмол кредитини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш нафақат банкларга, балки шу билан бирга кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига ва ахолига янгидан-янги ва қулай имкониятларни очиб бермоқда.

Манба: www.region.uz

Похожие новости
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

09.09.2019

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

14.02.2011

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати

11.02.2011

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати



Система Orphus