Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 18 йиллиги ҳамда Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги муносабати билан республикамизда фаолият олиб бораётган бир қатор банклр бири-биридан жозибадор омонат турларини жорий этишди.
Жумладан, “Алоқабанк” “Юбилей” ҳамда “Алоқада Мустақиллик” омонатларини жорий этди.
Бунда “Юбилей” депозитини оладиган бўлсак, унинг сақланиш муддати 6 ва 12 ой бўлиб, йиллик 28% миқдорида даромад тўланади. “Юбилей” омонатидаги дастлабки бадал миқдори чегараланмаган.
“Алоқада Мустақиллик” омонатида эса омонатчиларни кутилмаган совғалар кутиб турибди. Жумладан, депозитга маблағ қўйганлар халқаро ва шаҳарлараро универсал тўлов карталари билан бирга компьютер эгасигача айланишлари мумкин. Омонатнинг сақланиш муддати 3, 6 ва 12 ой бўлиб, йиллик 29% миқдорида даромад тўланади. Дастлабки бадал миқдори чегараланмаган.
Манба: www.region.uz
04.09.2009
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:
04.09.2009
ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади
04.09.2009
“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади
“Алоқабанк”дан “Юбилей” ҳамда “Алоқада Мустақиллик” омонатлари