АҚШ полиция академиясининг собиқ тингловчиси ўқишни давом эттириш учун банкни ўмарган

АҚШ полиция академиясининг собиқ тингловчиси ўқишни давом эттириш учун банкни ўмарган

3 Сентября 2009

Нью-Йорк шаҳрида яшовчи - 23 ёшли Кристиан Торрес, банкка ўғирликка тушиш бўйича унга қўйилган айбловни тан олди. Судланувчининг сўзларига кўра, пуллар унга полицея академиясида ўқишни давом эттириши зарур бўлган.

Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабар тарқатишича, Торрес 60 йилга озодликдан маҳрум этилиши ҳам мумкин. У қуйи Истсайддаги Sovereign банкида касса ходими бўлиб ишлаган ўзининг 20 ёшли шериги - Кристины Дасраф кўмагида мазкур банкдан 116 минг доллар ўғирлаганликда айбланмоқда.

Манхэттендаги федерал судда: «Нотўғри йўл тутганлигимни тан оламан. Бу қонунга хилоф эканини билардим. Бироқ мен бу ишга қўл урдим. Акс ҳолда бир умрлик орзуим — полицея академиясида ўқишни давом эттириш мен учун якунланар эди. Турар жой ва таълим олиш учун тўлашга менда маблағ йўқ эди», — дейди Торрес.

 

Источник: Bank.uz



Система Orphus