АҚШ Молия вазирлиги: мамлакатлар ўз иқтисодиётларини қўллаб-қувватлашда давом этишлари зарур

АҚШ Молия вазирлиги: мамлакатлар ўз иқтисодиётларини қўллаб-қувватлашда давом этишлари зарур

3 Сентября 2009

Чет эл ахборот агентликлари Қўшма Штатлар ва бошқа давлатларнинг жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига қарши курашдаги ҳаракатлари жаҳон иқтисодиётини “жар ёқасидан” қайтариб қолди дея, хабар тарқатган. Чунончи, АҚШ молия вазири Тимоти Гейтнер иқтисодий рағбатлантиришнинг инқирозга қарши дастурини якунлашга ҳали эрта эканлигини таъкидлаган.

 

Унинг сўзларига кўра, давлатлар қайта тикланишнинг аниқ белгилари намоён бўлмагунига қадар, иқтисодиётни қўллаб-қувватлашда давом этишлари зарур. Инқирозга қарши дастурлардан барвақт воз кечилиши — аввалги рецессия даврларида ҳукуматлар йўл қўйган эски хатодир. Иқтисодиётни рағбатлантириш сиёсатининг тўсатдан тугатилиши, рецессияининг иккинчи тўлқинини келтириб чиқариши мумкин.

 

Источник: Bank.uz



Система Orphus