Очиқ акционер тижорат "Агробанк"и жорий йилнинг 7 ой мобайнида ўз фаолиятининг асосий кўрсаткичлари ўсишига эришди.
2009 йилнинг 1 август ҳолатига келиб, "Агробанк" умумлашма капитали 158,7 млрд. сўмга етди. Бу эса йил бошига нисбатан 20,9% баланд. Банк устав капитали 44,1% ни ташкил қилди.
Банкнинг умумий активлари 1 541,8 млрд. сўмга етди. Бунда даромад келтирувчи активлар 83%, даромад келтирмайдиган активлар 17% ни ташкил этган.
1 августга келиб, "Агробанк" кредит қўйилмалари 1254,3 млрд. сўмга етди. Бу эса йил бошига нисбатан 71,8% ўсиш бўлганини кўрсатади. Банк умумий активларидаги кредит қўйилмалари 81,4% ни ташкил этади.
Банкнинг ресурс базаси деярли 66,1% ўсди ва 1340,5 млрд. сўмни ташкил қилди. Шу жумладан, аҳоли пул қўйилмалари қолдиғи йил бошига қараганда 15,6% ошди.
Манба: www.region.uz
09.09.2019
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди
14.02.2011
Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati
11.02.2011
Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати
"Агробанк" нинг кредит қўйилмалари биринчи ярим йилликда 71,8% ўсди