Яратувчанлик учун миллионлар

22.08.2009

Бугун Қашқадарё воҳасида тадбиркорликни аҳолининг барча эҳтиёжларини қондирадиган йўналишлари йўлга қўйилди. Масалан, Қамаши туманидан ўтадиган энг серқатнов трасса бўйлаб борар экансиз, шу аторфда махсус тиркамаларда боқилаётган асалари уялари эътиборингизни тортади. Улар асаларичилик бўйича олий маълумот эгаси бўлган хусусий тадбиркор – Тўра Жўраевга тегишлидир. Бу хайрли ишни тадбиркор банкдан олган 14 миллион сўм сармоя эвазига ташкил этди. Айни кунларда Тўра ака ихтиёрида 250 уя асалари бор. Бугун май ойида йиғилган асални чиқараётган оилавий тадбиркор йилига вилоят аҳолисига камида 10 тонна шифабахш асал етказиб бера олади.

“Микрокредитбанк” сармояларидан фойдаланишни ташкил этишда шундай жараён кўзда тутилганки, банк тадбиркор билан энг кичик сармоялар орқали, моддий жиҳатдан ўзини ўнглаб олганидан – у ишлаб чиқаришини саноат асосида ташкил этиб, йирик тадбиркор сифатида майдонга чиққунига қадар босқичма-босқич тарзда имтиёзли микросармоялар ва микролизинг хизматлари асосида ҳамкорлик қила олади. Масалан, Китоб туманидаги “Китоб оқила сут” хусусий корхонаси ана шундай мижозлардан бири. “Микрокредитбанк”нинг 24 миллион сўмлик лизинги асосида иш бошлаган ушбу корхона қисқа вақт ичида ўз ўрнини топиб улгурди. Буни бугунги кунга келиб корхона ёрлиғи остида ишлаб чиқарилаётган сут ва сут маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиб бораётганидан ҳам билиб олиш мумкин.

Бир суткада 2,5 тонна сутни қайта ишлаш имкониятига эга корхонада 15 нафар ёшлар меҳнат қилаяпти. Дастлабки, лизинг маблағини қайтариб улгургун корхонага банк томонидан айланма маблағни тўлдириш, корхонани кенгайтириш учун жорий йилнинг биринчи чорагида 14 миллион сўм кредит берилди.

Энг муҳими, маҳсулотларни қадоқлаш воситалари ҳам шу ернинг ўзида тайёрланади. Бу эса, ўз навбатида, маҳсулот таннархини арзонлаштириш имконини яратаяпти.

Маълумки, мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, қолаверса, аҳолининг уй-жой қурилишида замонавийликка интилаётгани сифатли ва пишиқ қурилиш ашёларига бўлган талабни ошириб юбормоқда.

Қамаши туманидаги “Зафар Диёр” масъулияти чекланган жамияти ҳам банкнинг 50 миллион сўмлик кредити эвазига фаолиятини бошлаган корхоналардан бири. Ҳозирги кунда бу ерда бир кунда 30-35 минг дона пишиқ ғишт харидорларга етказиб берилмоқда. Айни пайтда корхонада 50 нафар киши меҳнат қилмоқда. Энг асосийси, келгусида иш ўринларини яна кўпайтириш имкони мавжуд.

 

Похожие новости
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

09.09.2019

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

14.02.2011

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати

11.02.2011

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати



Система Orphus