«Кредит-Стандарт» Очиқ акциядорлик-тижорат банки Moody’s Investors Service халқаро компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, «Кредит-Стандарт» банки мазкур халқаро компаниянинг мижози ҳисобланади. 2008 йилнинг октябрь ойида Moody’s Investors Service рейтинг агентлиги «Кредит-Стандарт» Очиқ акциядорлик-тижорат банкига барқарор башорати билан, B2/NP/E+ рейтинг баҳосини топширган эди.
Mазкур халқаро рейтинг агентлигига кўра, ушбу банкка узоқ муддатли B2 рейтингги ҳам берилган, шунингдек, қисқа муддатли Not Prime (NP) рейтинги миллий валютадаги депозитлар учун ва молиявий барқарорлик рейтинги E+ ҳам топшрилган. Истиқболда банкнинг барча рейтинглари «барқарор» сифатида баҳоланади. Хорижий валютадаги депозитлар рейтинги B3/NP даражасида баҳоланган эди.
09.09.2019
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди
14.02.2011
Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati
11.02.2011
Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати
«Кредит-Стандарт» банки Moody’s халқаро компанияси таҳлилчилари билан учрашди