Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2009 йил 25 августида Жанубий Кореянинг «Шинхан банк»ига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ваколатхонасини очиш ва фаолият кўрсатишига ҳуқуқ берувчи аккредитация қилингани тўғрисидаги сертификатни топширди.
Бизнинг маълумот: «Шинхан банк» (Сеул ш.) Жанубий Кореянинг йирик банкларидан бири бўлиб, мамлакатда ва чет элларда 1062 та филиали ва 9 та шуъба банкига эга. Ҳозирги пайтда 15,8 млн. шахсга хизмат кўрсатмоқда. Банкнинг барча йирик халқаро молиявий марказларда: Нью-Йорк, Лондон, Токио, Гонконг, Сингапур ва Германия, шунингдек Жанубий-шарқий Осиё мамлакатлари ва Хитойда филиаллари мавжуд. Банк ўз фаолиятини кенгайтириш стратегиясидан келиб чиқиб, МДҲ мамлакатларида ҳам филиаллар очишни режалаштирган.
Банк 2001 йилдан буён ўзбекистонлик талабаларга ўқув стипендиялари ажратиб келмоқда. Ҳозирги пайтда стипендия олаётган талабалар сони 270 га яқин. Бундан ташқари, «Шинхан банк» 2008 йилдан бошлаб «YolrefTrans» ОАЖни хусусийлаштириш жараёнларида қатнашаётган ҳамда Корея савдо компанияларини қўллаб-қувватловчи гуруҳни бошқараётган «Shindong Enercom»ни қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Манба: www.cbu.uz
09.09.2019
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди
14.02.2011
Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati
11.02.2011
Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати
Кореянинг “Шинхан банки” ваколатхонаси очилди