«Ҳамкорбанк»нинг Қўқон филиали 1999 йилнинг август ойидан ўз фоалиятини бошлаган эди. Дастлабки ойда филиалда 10 нафар ходим меҳнат қилишни бошлаган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 51 кишига етди.
Эндиликда филиал қошида 8 та минибанк иш олиб бормоқда. Қўқон шаҳри Фарғона водийсининг қадимий иқтисодий ва маданий марказларидан ҳисобланади. Шу боис каттагина молиявий имкониятларга эга бўлган мижозлар заҳирасига эга. Филиал айни дамда 1669 нафар мижозга хизмат кўрсатади.
«Ҳамкорбанк»нинг Қўқон филиалига 10 йил тўлди