Баффет: АҚШ иқтисодиёти «ҳали оёққа турмади», бироқ «даҳшат» ниҳояланди

16.09.2009

АҚШ иқтисодиёти ҳали 1930 йилларда бошланган энг ёмон рецессиядан чиқиб олгани йўқ. Бироқ ўтган йилдаги молиявий тизим парчаланишидан сўнг юзага келган «даҳшат» ниҳоясига етди. Бунга қисман давлатнинг бевосита аралашуви ҳам сабаб бўлди. Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу ҳақда таниқли сармоядор Уоррен Баффет тўхталиб ўтган.

«Ҳозир биз иқтисодиёт яхши ёки ёмон томонга ўзгарганлигини айта олмаймиз. Бироқ у олти ой илгариги вазиятдан анча яхши.Ўтган йилнинг даҳшати якунланди. Бу эса қисман давлатнинг кўмаги асосида амалга оширилди» дея, — эътироф этди Баффет. «Иқтисодиёт ҳали оёққа тура олмади, бироқ оёққа турмоқда. Фақат бу қачон амалга ошади, буниси номаълум. Бу эртага бўлиши ҳам мумкин » дейди, —Уоррен Баффет.

Унинг фикрига кўра, Обама маъмурияти «TARP билан муваффақиятга эришмоқда ва ҳаммаси даромад келтириши мумкин ». «Бунинг фожеа бўлмаслиги муқаррардир» дея, — қўшиб қўйди сармоядор.

 

Похожие новости
Жаҳон маҳсулотининг асосий истеъмолчиси ким бўлади?

22.09.2009

Жаҳон маҳсулотининг асосий истеъмолчиси ким бўлади?

Goldman Sachs: 2009 йилда Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти 9,4% га ўсади

16.09.2009

Goldman Sachs: 2009 йилда Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти 9,4% га ўсади

Standard Bank Хитой банкларидан 1 млрд. АҚШ доллари миқдорида кредит жалб қилмоқда

11.09.2009

Standard Bank Хитой банкларидан 1 млрд. АҚШ доллари миқдорида кредит жалб қилмоқда



Система Orphus