Қишлоқ қурилиш банки энг яхши инвестиция лойиҳаси учун танлов эълон қилди. Мазкур танлов банкнинг Инвестиция дастури доирасида тадбиркорлик субъектлари орасида юқори самарадорли ва рентабелли инвестицион лойиҳаларни имтиёзли равишда молиялаш мақсадида амалга оширилди.
Танловнинг асосий шартлари ва талаблари қуйидагича:
o Лойиҳа қиймати - камида 150 млн. сўм ёки 100 минг AҚШ доллари миқдорида;
o Лойиҳани амалга ошириш муддати лойиҳани ўз-ўзини қоплаш муддатидан келиб чиққан ҳолда, максимал муддати 5 йилдан ортиқ бўлмаслиги лозим;
o Лойиҳа ташаббускори лойиҳа қийматининг камида 25 фоизи миқдорида ўз маблағлари билан иштирок этиши лозим;
o Таъминотнинг умумий қиймати инвестицион кредит маблағининг 125 фоизидан кам бўлмаслиги керак;
o Лойиҳа рентабеллиги, юқори самарадорли, шу жумладан, янги ишлапб чиқариш технологияларига асосланган ва янги ишчи ўринлари яратишга йўналтирилган бўлиши ёки мавжуд бўлган ишлаб чиқариш корхоналарини техник жиҳатдан қайта жиҳозланишига йўналтирилган бўлиши лозим;
o Экспортга йўналтирилган ва миллий бозорда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳалар устуворликка эга бўлади;
o Лойиҳа иқтисодиётнинг қуйидаги тармоқларида ишлаб чиқаришни (xизмат кўрсатишни) ривожлантириш учун йўналтирилган бўлиши лозим: - нефть ва газ соҳаси; - озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш; - ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш; - электротехника ва юқори технологиялар соҳаси.
Танловда лойиҳа нархи оптимал даражага келтирилганлиги асосий эътиборга олинади. Энг яхши тайёрланган 3 тa лойиҳа имтиёзли равишда молиялаштирилади.
09.09.2019
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди
14.02.2011
Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati
11.02.2011
Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати
Энг яхши инвестиция лойиҳаси учун танлов эълон қилинди