Объявлен ТОП20 лучших карт Visa Classic. Лидер рейтинга Infin Bank Подробнее

Республикада 100 кредит уюшмаси фаолият кўрсатмоқда

18.11.2009

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддаси ва «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан қуйидаги юридик шахсларга кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди:

- устав фонди 80 млн. сўм миқдорида шакллантирилган «Palata kredit invest» кредит уюшмаси (Тошкент шаҳри);

- устав фонди 38 млн. сўм миқдорида шакллантирилган «Almaz» кредит уюшмаси (Андижон вилояти, Шаҳрихон шаҳри);

- устав фонди 37,5 млн. сўм миқдорида шакллантирилган «Oq oltin» кредит уюшмаси (Фарғона вилояти, Риштон тумани);

- устав фонди салкам 37 млн. сўм миқдорида шакллантирилган «Alfa invest» кредит уюшмаси (Андижон шаҳри);

- устав фонди 37,1 млн. сўм миқдорида шакллантирилган «Даромад булоғи» кредит уюшмаси (Хоразм вилояти, Урганч тумани).

Янги кредит уюшмалари ўз аъзолари - кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаш, уларга лизинг хизматларини кўрсатишга қаратади.

            Шундай қилиб, республикада фаолият кўрсатаётган кредит уюшмалари сони 100 тага етди.

 

Источник: Марказий банк   

  

Похожие новости
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

09.09.2019

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

14.02.2011

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати

11.02.2011

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати



Система Orphus