Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари сўнгги даврларда жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Хусусан республикада кичик бизнесни, йирик инвестицион лойихаларни молиялаштириш соҳасида, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарга, хусусан маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотишга ихтисослашган корхоналарга юқори сифатли, жаҳон бозорида рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий этишга ҳамда ички истеъмол бозорини юқори сифатли озиқ-овқат товарлари билан тўлдиришга кўмаклашиш мақсадида кредит бериш ва уларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришда Осиё тараққиёт банки маблағлари муҳим ўрин тутади.“Агробанк” ОАТБ тизимига ҳам 2001 йилдан эътиборан Осиё тараққиёт банки маблағлари жалб қилинмоқда ва лойиҳаларни молиялаштириш соҳасида ушбу маблағлардан кенг фойдаланилмоқда. Хусусан тизимда Осиё тараққиёт банкининг қуйидаги 3 та линияси бўйича маблағлар жалб қилинган ҳамда лойиҳалар молиялаштирилмоқда.
Юқоридагилардан хулоса қилганда 2009 йил якунига қадар “Агробанк” ОАТБ тизимида жами 22,8 млн. АҚШ доллари миқдорида Осиё тараққиёт банки маблағлари жалб қилинди ва шундан 171 тага яқин корхоналар молиялаштирилди. “Агробанк” ОАТБ томонидан 8,9 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Осиё тараққиёт банкига тўлов графиги бўйича қайтарилди, шундан 4,9 млн. АҚШ доллари кредит асосий қисмини 4,0 млн. АҚШ доллари эса фоиз тўловларини ташкил қилади.“Агробанк” ОАТБ ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишонч ва самарали ҳамкорлик асосига қурилганлиги билан характерланади. Шу муносабат билан банк томонидан ушбу молия ташкилотининг имтиёзли шартлардаги кредитларидан келажакда ҳам фойдаланиш ҳамда шу маблағлар асосида иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхоналарни молиялаштириш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Источник: “Агробанк”
“Агробанк” ОАТБ тизимида халқаро молия институтларининг ўрни: Осиё тараккиёт банки билан ҳамкорлик муносабатлари