Объявлен рейтинг лучших мобильных приложений банков Узбекистана Подробнее

Yilning eng faol banklari aniqlandi

18.01.2010

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича республика тижорат банклари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида” 2008 йил 31 октябрдаги қарорига мувофиқ 2009 йил якунлари бўйича тижорат банклари ўртасида навбатдаги танлов ўтказилди. Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзда тутилган асосий мақсад - аҳолининг бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш борасида тижорат банкларини қўшимча рағбатлантириш ва уларнинг фаолиятини кучайтириш, уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш орқали банкларнинг инвестицион имкониятларини янада кенгайтириш, энг муҳими - аҳолига кўрсатилаётган банк-молия хизматлари сифатини янада оширишдан иборат.

Таъкидлаш лозимки, ўтган йил якунлари бўйича мазкур танловнинг ўтказилиши тижорат банклари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматларни янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этди. Мазкур ҳужжат қабул қилиниши билан тижорат банкларининг аҳоли омонатларини жалб қилиш борасидаги фаолияти янада жадаллашди ҳамда кўплаб янги омонат турлари жорий этилди. Бу, ўз навбатида, банк тизимини янада ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Кейинги икки йил мобайнида банклардаги аҳоли омонатларининг ҳажми салкам 4 мартага ошди. Жумладан, 2009 йил якунлари бўйича аҳоли омонатлари 1,7 марта оширилишига эришилди. Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари ва уларнинг 4700 дан зиёд бўлинмалари аҳолига миллий ҳамда чет эл валютасида чекланмаган миқдорда ва муддатларда 400 дан ортиқ омонат турларини  таклиф этмоқда.

Қайд этиш ўринлики, мамлакатимиз Президентининг “Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2008 йил 20 февралдаги фармонига асосан омонат ҳисобварақларига қўйиладиган маблағлар барча турдаги солиқлардан озод қилинган ҳамда ушбу маблағларни омонатчилар ҳеч қандай чекловларсиз тасарруф этадилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ омонатларнинг миқдоридан қатъи назар, фуқароларнинг тижорат банклари депозит ҳисобварақларидаги омонатлари тўлиқ ҳажмда қайтарлиши кафолатланади.

Танловнинг асосий номинациялари бўйича қуйидагилар ғолиб деб топилди:

1. Аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши банки – «Асака» банк;

2. Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши филиали – «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Тошкент шаҳар минтақавий филиали;

3. Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши филиали – «Агробанк»нинг Сирдарё вилояти Сирдарё филиали;

4. Пластик карточкалар асосида иш ҳақи лойиҳаларини амалиётга жорий этиш бўйича энг яхши банк филиали – Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Навоий вилоят Амалиёт бошқармаси;

5. Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши мини-банки – «Қишлоқ қурилиш банки»нинг Навоий минтақавий филиали “Ширин” мини-банки;

6. Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши мини-банки – «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Қорақалпоғистон минтақавий филиали “Чимбой” мини-банки;

7. Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши жамғарма/махсус ғазнаси – «Асака» банкининг Автотранспорт филиали таркибидаги №5 махсус касса;

8. Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши жамғарма/махсус ғазнаси – «Ипотекабанк”»нинг Наманган вилоят филиали таркибидаги №7 махсус касса;

Танловнинг қўшимча номинациялари бўйича қуйидагилар ғолиб деб топилди:

1. Йилнинг энг яхши кассири – Акимова Айтгул Атаназаровна “Агробанк”нинг Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли филиали ходими;

2. Омонатларни жалб қилиш бўйича банк фахрийси – Юсупова Ойбиби Отабоевна “Микрокредитбанк”нинг Хива филиали Пул муомаласи ва пластик карточкалар билан ишлаш бўлими бошлиғи;

3. Миллий валютадаги энг яхши муддатли депозит – “Халқ банки”нинг “Кўклам” омонати;

4. Хорижий валютадаги энг яхши муддатли депозит - “Ипак йўли банки”нинг “Бизнес элита” омонати;

5. Миллий валютадаги энг яхши жамғарма депозити – “Агробанк”нинг “Яхши ният” омонати;

6. Хорижий валютадаги энг яхши жамғарма депозити - “Асака” банкнинг «Маestrо»  омонати;

7. Энг яхши пластик карточкалар эмитенти бўлган банк - Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки;

8. Энг яхши пластик карточкалар эквайри бўлган банк – “Агробанк”;

9. Банкнинг энг замонавий жиҳозланган бўлинмаси – “Алп Жамол банк”нинг “Гранд” мини-банки;

10. Аҳоли учун энг яхши иноовацион маҳсулот – “Микрокредитбанк”;

11. Энг яхши инновацион банк – “Кредит-Стандарт банк”.

 

Источник: Марказий банк

Похожие новости
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

09.09.2019

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

14.02.2011

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати

11.02.2011

Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати



Система Orphus