JET: Являются ли игры Hamster Kombat и Notcoin законными? Подробнее

Ҳамиша мижоз манфаатини кўзлаб

19.03.2008
 Биргина ўтган йилнинг ўзида қўшимча равишда 12 та минибанк ва 10 та жамғарма кассаси очилди. «Туронбанк» фаолиятининг турли жиҳатлари ҳақида унинг мутахассислари мухбиримизга сўзлаб беришди.
Зариф САТТОРОВ, пул муомаласи бош бошқармасининг бошлиғи:
- Ҳар бир мижозга алоҳида ёндашиш энг аввало таклиф этилаётган омонатларнинг хилма-хиллигида намоён бўлмоқда. Бу омонатлар ўзининг мослашувчанлиги билан фарқланиб туради. Ҳозир банкимиз миллий валютада 17 турдан ортиқ депозитни, чунончи «Шодиёна», «Барҳаёт», «Имконият», «Нуроний», «Совға», «18 ёшгача», «Омад қувончи», «Ҳамкорлик», «Кафолат», «Фаровонлик» сингари депозитларни таклиф этмоқда. Омонатлар бўйича маблағлар қолдиғи ҳозирги кунда 11 427,7 млн. сўмни ташкил этади.
Омонатчилар сони 2006 йилдагига қараганда 60 фоизга ўсиб, 88 167 нафарни ташкил этди. Банкнинг депозит базаси 72,6 млрд. сўмдан ошиб кетди.
Бундай ўсишнинг сири жуда жўн: омонатчилар анъанага кўра ўз пулларини ишончли банкларга қўйишади. Банкимиз республика молия бозоридаги ўз фаолиятида ҳатто қийин вазиятларда ҳам бенуқсон обрўсига доғ туширмасликка ҳаракат қилмоқда.
Шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 февралдаги «Тижорат банкларида аҳоли ги омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3968-сонли Фармони аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга, аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларини омонатларга жалб этишни янада рағбатлантиришга қаратилган қўшимча чора бўлиб хизмат қилади. Ушбу ҳужжатга кўра жисмоний шахслардан миллий ва чет эл валютасидаги пул маблағларини депозит ҳисобварақларга омонат миқдорини чекламасдан ва маблағларнинг келиб чиқиш манбаини тасдиқлайдиган ҳужжатларни талаб қилмасдан қабул қилиш тартиби белгилаб қўйилди. Ушбу Фармоннинг қабул қилиниши банк сирига риоя этиш кафолатини таъминлайди ҳамда аҳолининг тижорат банкларига ишончини оширади.
Шу билан бир қаторда, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 445-Қарорига мувофиқ банкимиз томонидан нақд пуллар банкдан ташқарида айланишини янада қисқартиришга ҳамда пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тизимини рағбатлантиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Чунончи, 2008 йил 1 март ҳолатига банкимиз аҳоли орасида 68 765 дона пластик карточка жойлаштирди, уларга хизмат кўрсатиш учун жамғарма кассалари ва савдо ташкилотларида 373 та терминал ўрнатилди. Пластик карточкалардаги маблағлар қолдиғи 1018,8 млн. сўмни ташкил этди.
«Туронбанк» ОАТБ бундан кейин ҳам сифат жиҳатидан янги, мижозлар учун фойдали, мамлакат аҳолисининг турли қатламлари манфаатларига жавоб берадиган омонат турларини жорий этиш тадбирларини амалга оширишни ва шу тариқа, аҳолининг банк-молия муассасаларига ишончини фаол ошириб боришни режалаштирмоқда.
Султонбек ПРИМОВ, кредитлаш бош бошқармасининг бошлиғи:
- Шуни айтиш керакки, йил бошидаги ҳолатга кўра банкимиз тизимида 6079 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектига хизмат кўрсатиб келинди. Ўтган йили ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш учун банк филиаллари томонидан ҳаммаси бўлиб 43,6 млрд. сўмдан кўпроқ кредитлар ажратилди. Берилган кредитлар туфайли бутун республика бўйича қўшимча равишда 5200 та янги иш жойлари яратилди.
Масалан, Қарши шаҳридаги «Karalit Soz» ишлаб чиқариш фирмасига ўтган йили 40 млн. сўм миқдорида кредит берилди. Корхона бу пулни ишлаб чиқаришни ривожлантиришга сарфлади, хусусан, ускуна ва эҳтиёт қисмлар сотиб олди. Кредит 26 та янги иш жойини яратиш имконини берди.
Банкимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 мартдаги «Ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини бажара бориб, ёш оилаларни кредитлаш учун қўшимча шароитлар яратди. Хусусан, қулай уй-жой сотиб олиш, оилавий тадбирларни ўтказиш ҳамда истеъмол товарлари сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилмоқда. Ёш оилалар учун берилган кредитларнинг умумий ҳажми ўтган йили 2,9 млрд. сўмни ташкил қилди. Шунинг 2,6 млрд. сўми ипотекани кредитлашга, 380,2 млн. сўми истеъмол мақсадларига ва микрокредитларга берилди. Умуман олганда, 340 га яқин ёш оила ипотека кредитидан фойдаланди.
Шунингдек, банк деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун маблағларни самарали жойлаштиришга қаратилган фаол кредит сиёсатини олиб бормоқда. ¤тган йили берилган кредитларнинг умумий ҳажми 1,097 млрд. сўмга етиб, шунинг 864,2 млн. сўми банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан ва 239,2 млн. сўми Кредитлаш жамғармаси ҳисобидан берилди.
Мамлакат Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 3434-сонли Фармонига мувофиқ 369 нафар тадбиркор аёл банкимиз кредитларидан фойдаланди, бунинг натижасида уларга ҳаммаси бўлиб 2,071 млрд. сўм миқдорида кредитлар берилди, 142 та янги қўшимча иш жойи яратилди.
Равшан ЮСУПОВ, ахборотлаштириш ва дастурий таъминот марказининг бошлиғи:
- Замонавий технологияларнинг ривожланиши банкларнинг хизмат доирасини анча кенгайтириш ва шу тариқа мижозларнинг хайрихоҳлигини кучайтириш имконини бермоқда. Бу эса банкларга шу сектордаги кучли рақобат шароитида каттагина афзалликлар бермоқда. Шу йил феврал ойининг бошларида банкимиз мижозлари учун замонавий SMS-Banking хизмати жорий этилди. Бу хизмат SMS-хабарлар ёрдамида мижозларнинг ҳисобварақлари хусусида ахборот олиш учун мўлжалланган.
Ўозирги вақтда Интернет-банкинг тизими жорий этилган. Интернет-банкинг – бу мижозларга ўзининг банкдаги ҳисобвараҚини Интернет орқали бошқариш имконини берадиган сервисдир. Интернет-банкинг «нозик мижоз» концепциясига қаттиқ риоя қилади - ҳеч қандай ихтисослаштирилган дастурий таъминот бўлмайди, хавфсизлик даражаси кафолатланган, криптографик алгоритмлардан фойдаланиладиган шифрлаш ва аутентификациялаш механизмлари амал қилади. Тизимда ишлаш учун мижоз Интернетга уланган ҳар қандай замонавий компьютерга ҳамда Microsoft Internet Explorer браузерига эга бўлса бас.
Жаҳон тўри ва мобил алоқа воситалари имкониятлари асосида жорий этилган хизматлар банкимизнинг кўпгина мижозларига таниш ва улар томонидан ҳар куни фойдаланиб келинмоқда.

Одилбек ФОЗИЛОВ ёзиб олди.

"Банк ахборотномаси"





Похожие новости
ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

03.03.2009

ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

18.02.2009

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври

08.01.2009

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври



Система Orphus