Капиталбанк и немецкий банк Helaba подписали соглашение о торговом кредитовании Подробнее

Омонат, ишонч ва кафолат

19.03.2008
Ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятида 14 тижорат банки ва уларнинг 60 филиали, 215 минибанк фаолият кўрсатмокда. Эндиликда мижозлар банкни ихтиёрий танлаш, ўз маблағларини, қаерда жойлашганидан қатъи назар, банкнинг исталган филиалида сақлаш ва олиш ҳуқуқига эгадир. Бу имкониятлар банк хизматидан фойдаланувчилар сонининг ошишини таъминламоқда.

Кейинги йилларда вилоятда тижорат банклари томонидан 200 дан ортиқ жозибали депозит турлари тадбиқ этилди, пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизими ривожланиб бораётир. Натижада банклардаги омонат маблағлари 2000 йилга нисбатан 23 баробарга ўсиб, 34 миллиард сўмдан ошди. Аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида омонатлар сақланиши, банк сири, мижозларнинг биринчи талабидаёқ уларнинг ҳисоб варақларидан маблағлар ҳеч қандай тўсиқсиз берилиши кафолатланди. Мижозларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ташкил этилди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг шу йил 20 февралда қабул қилинган «Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини кенг тарғиб қилишга бағишлаб £ашқадарё вилоят ҳокимлигида ўтган амалий семинарда шу хусусда сўз юритилди. Унда вилоят банклари ходимлари, шаҳар ва туман прокурорлари, солиқ инспекциялари раҳбарлари иштирок этди.

Нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, аҳолининг эркин пул маблағларини тижорат банклари омонатларига жалб этишни янада рағбатлантириш вазифалари белгиланган юқоридаги ҳужжатда 2008 йил 1 апрелдан 2009 йил 1 апрелгача бўлган даврда банклар жисмоний шахслардан депозит ҳисоб варақларга, жумладан, тақдим этувчининг депозитларига нақд пул шаклида қўйилган ёки ўзларининг хорижий банклардаги шахсий ҳисобварақларидан ўтказилган миллий ва хорижий валютадаги пул маблағларини омонатларнинг миқдорини чекламаган ва уларнинг келиб чиқиш манбаларини тасдиқлайдиган ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда қабул қилишга мажбур экани кўрсатилди.

“Банк мижоз учун” тамойилининг амалдаги ифодасини Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки мисолида ҳам кўриш мумкин. Ушбу молиявий муассасанинг Қашқадарё вилоят бошқармасига қарашли 4 филиалида миллий валютада омонатга қўйилган маблағлар миқдори кейинги тўрт йилда 1,4 миллиард сўмдан 5,8 миллиард сўмга етди. Омонатчилар сони ҳам 400 нафарга кўпайди. Хорижий валютада пул қўйган омонатчилар сони эса 14 мингдан ошди.

- Ҳозирги кунда банкимизда 15 дан зиёд омонат тури мавжуд, -дейди Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Қашқадарё вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Ўктам Омонов. - Банклар билан аҳоли ўртасида ишончли шериклик муносабатлари тижорат банклари омонатларига миллий ва хорижий валютадаги бўш пул маблағлари тушишини сезиларли миқдорда ошириш имконини беради. Давлатимиз раҳбари фармонидан кейин омонатчиларимиз яна ҳам кўпайишига ишонаман.

Омонатга хиёнат қилмаслик, омонатни эгасига бус-бутун етказиш энг юксак қадриятлардан саналади. Мана шу тамойилга амал қилаётган банк муассасалари ва омонатга пул қўйган фуқаролар ўртасида ўзаро ишонч эндиликда янада мустаҳкамланиши шубҳасиз.

А. МУҲАММАДИЕВ, ЎзА мухбири

"Банк ахборотномаси"



Похожие новости
Пластик карточкалар – оддий ечим

09.02.2009

Пластик карточкалар – оддий ечим

Халқаро валюта фонди иқтисодий ўсиш башоратиини камайтирди

09.02.2009

Халқаро валюта фонди иқтисодий ўсиш башоратиини камайтирди

3-Вена банк Форуми

04.02.2009

3-Вена банк Форуми



Система Orphus