JET: Вклады в сумах или долларах: что выгоднее в Узбекистане? Подробнее

Янги нобанк ташкилотлар рўйхатга олинди

02.04.2008
 «Tashkredit» масъулияти чекланган жамиятга (Тошкент шаҳри), «Chinor-kredit» (Тошкент шаҳри) масъулияти чекланган жамиятга ва «Sarmoya-madad» (Тошкент шаҳри) масъулияти чекланган жамиятга ломбард фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берди.
Ҳар уч ломбард фуқароларнинг кўчар мулкини гаров олиш эвазига уларга кредит ажратади.

****

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддаси ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки устав капитали 70 млн. сўм бўлган «Кumush yelkan mikrokredit tashkiloti» масъулияти чекланган жамиятга (Тошкент шаҳри) фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берди.

Янги микромолиявий ташкилот мижозларга микрокредит ва микроқарзлар, жумладан истеъмол кредитлари ажратиш, микролизинг ва бошқа турдаги микромолиявий, маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади.


****

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддаси ва «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан «Biznes-contact» (Андижон шахри) кредит уюшмасига фаолият кўрсатиши учун тегишли лицензия берилди.

«Biznes-contact» кредит уюшмасининг фақат пул маблағларидан ташкил топган устав фонди 32 млн. сўм атрофида шакллантирилди.

Кредит уюшмаси ўз аъзолари - кичик бизнес вакиллари ва хусусий тадбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаш, уларга лизинг хизматларини кўрсатишга қаратади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банк расмий веб-сайтидан олинди


Похожие новости
Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

02.02.2009

Хусусий мулкчилик ва ҳудудлар иқтисодиётини инвестициялаш самарадорлигини ошириш – устувор вазифа

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

22.01.2009

Респблика қимматбаҳо қоғозлар биржаси қатнашчиларининг маблағлари ҳажмига нисбатан янги талаблар қўйилмоқда

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири

22.01.2009

Давлат буджети - мамлакатдаги иқтисодий соҳани тартибга солишга қаратилган энг муҳим механизмлардан бири



Система Orphus