“Пахта Банк”нинг йил сарҳисоби

20.05.2008
  Унда 140 нафар, жумладан, мазкур банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 та вилоят бошқармаларидан келган вакиллар, акциядорлар ҳамда тегишли ташкилотлардан таклиф этилган меҳмонлар иштирок этди. Йиғилиш муқаддимасида “Пахта Банк” АТБнинг Кенгаш аъзолари умумий овоз бериш йўли билан қайта сайланди. Сўнгра мазкур банк бошқарув раиси Абдураҳмат Боймуродов сўзга чиқиб, йиғилганларни “Пахта Банк”нинг мамлакатимиз иқтисодиёти, хусусан қишлоқ хўжалигини тараққий топтиришда қўшаётган ҳиссаси, шунингдек, банкнинг 2007 йилдаги даромадлари сарҳисобидан бохабар қилди. “Пахта Банк” АТБ учун 2007 йил навбатдаги барқарор ўсиш даври бўлди. У бугунги кунда 86 мингдан зиёд акциядорларга эга бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 та вилоят бошқармаларидан ташқари, 186 та филиал ҳамда 700 дан зиёд минибанклар фаолиятини йўлга қўйган. Банк ушбу хизмат кўрсатиш бўлимлари орқали айни пайтда 277 мингдан ортиқ жисмоний шахс ҳамда 205 мингта юридик мақомдаги субъектларга банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. “Пахта Банк” АТБнинг олиб бораётган самарали банк сиёсати унинг молиявий ўсишини таъминлаб, нуфузини тобора кўтармоқда. Хусусан, банк халқаро “The Banker” журналида “Ўзбекистоннинг 2007 йилги энг яхши банки” деб эътироф этилди, шунингдек, у мамлакатимиз тижорат банклари орасида биринчи бўлиб “Fitch Ratings” халқаро рейтинг компаниясининг “Барқарор” тоифадаги тўлиқ рейтингини олишга муваффақ бўлди. Мазкур банкнинг олиб бораётган изчил фаолияти бир қатор стратегик йўналишлар, жумладан, бюджет сиёсатини такомиллаштириш, банкни капиталлаштириш, кредит ресурсларини асосан иқтисодиётнинг реал сектори ва базавий тармоқларига йўналтириш, бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисобот тизимини такомиллаштириш, шунингдек, инвестиция сиёсатини фаоллаштириш, кредитор ва инвесторлар ҳуқуқини ҳимоялаш, чет эл капиталини жалб қилиб, банкнинг рақобатбардошлигини ошириш, юқори малакали кадрлар салоҳиятини шакллантириш каби аниқ мақсадларга йналтирилганлиги ғоят аҳамиятлидир. Унинг бугунги улкан ютуқлари мезонини юқоридаги стратегик йўналишларнинг яхши йўлга қўйилганлиги билан ўлчаш мумкин. “Пахта Банк” АТБ акциядорлари айниқса, унинг капитал базасини мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг реал секторини кредитлашни кенгайтириш, шу ўринда инвестицион жараёнларнинг асосий бўғинига айланиб, мижозларнинг ҳақиқий молиявий ҳамкори сифатида фаолият юритишини қўллаб-қувватламоқда. 2007 йил якуни бўйича банкнинг эришган ижобий натижалари қуйидаги кўрсаткичларда ўз аксини топган: Банкнинг жамланма капитали 108,3 млрд. сўм бўлиб, йил бошига нисбатан 42,1 млрд .сўмга ёки 63,7 фоизга кўпайган. ўтган йил давомида банкнинг барча иқтисодиёт тармоқлари учун жами ажратган кредитлари миқдори 795,4 млрд. сўмни ташкил этди. ҳисобот йилида банкнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ишлари ҳам кескин фаоллашди. “Пахта Банк” АТБ тизими бўйича барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан ўтган йил давомида мазкур субъектларнинг 18072 та лойиҳалари учун жами 41 млрд. 478 млн.сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Эътиборлиси шундаки, ушбу жалб қилинган кредитлар ҳисобига жорий йил давомида 26133 та янги ишчи ўринлари ташкил этилиб, 20 млрд. 990 млн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Ўтган давр мобайнида банкнинг ўз валюта маблағлари ҳисобидан иқтисодиётнинг реал секторини техник ҳамда технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун модернизациялашга йўналтирилган кредитлар ҳажмини ошириш юзасидан ҳам муайян ишлар олиб борилди. Жумладан, “Пахта Банк” АТБнинг ўз маблағлари ҳисобидан “Бухоро Гилам” ўзбекистон-Британия қўшма корхонасининг 2 млн. АҚШ долларига (йилига 1,2 млн. кв.м. миқдорида экспортга йўналтириладиган гилам маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган), “Тўхтаниёз ота” фермер хўжалигининг 103,6 минг АҚШ долларига (маҳаллий хом ашё асосида импорт ўрнини босувчи макарон маҳсулотларини етказиб берувчи) тенг лойиҳалари молиялаштирилди. Шунингдек, банк Германиянинг Ландес ҳамда Хипоферайнс банклари билан битим тузиб, Хипоферайнс банкининг кредит линияси ҳисобидан 3 млн. евро миқдорида кредит ажратди. Мазкур маблағ “Ройсон вайт гудс” қўшма корхонасининг экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи кир ювиш машинаси ва музлаткичлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаси учун йўналтирилди. Йиғилишда банкнинг бир йиллик фаолияти сарҳисоб қилинар экан, унда мамнуният билан бевосита банк томонидан хорижий кредит йўналишлари ҳамда ўз маблағлари ҳисобидан кичик бизнес тармоғидаги 51 та инвестиция лойиҳалари молиялаштирилиб, натижада 1654 дан зиёд янги иш ўринлари яратилганлиги айтиб ўтилди. Ҳисобот йиғилиши сўнгида “Пахта Банк” АТБнинг молиявий аҳволини янада барқарорлаштириш ҳамда унинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш йўлидаги истиқболли режалари белгилаб олинди. Шунингдек, ушбу йиғилиш кун тартибига биноан банкнинг тафтиш комиссияси ҳисоботи ҳамда ташқи аудитор хулосалари тасдиқланди.

Назира МАВЛОНОВА.
“Банк ахборотномаси”
Похожие новости
ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

03.03.2009

ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

18.02.2009

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври

08.01.2009

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври



Система Orphus