8-9 август кунлари банкнинг Наманган, Андижон ва Фарғона филиалларида Трастбанк Ўқув маркази томонидан Чакана банк хизматлари департаменти ва Касса амалиётлари бошқармалари билан ҳамкорликда амалий семинарлар ташкил этилди. Филиаллар ходимларининг актив иштирокларида ташкил этилган семинарларда банк ходимларининг молиявий саводхонлигини ошириш, кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини юқори даражага кўтариш, билим доираларини кенгайтириш ва замонавий банкир маданияти, маънавияти каби масалаларга алохида эътибор қаратилди.
Айниқса, семинарлар доирасида ҳалқимизнинг севимли шоираси, “Дўстлик” ордени соҳибаси Рислиғой Ҳотамованинг иштирок этганлиги семинар қатнашчиларига кўтаринки руҳ бағишлади. Учрашув якунида шоирадан дастхат сўраган, бирга суратга тушиш истагидаги ходимлар узоқ вақтгача шоирани қўйиб юборгилари келмай хайрлашишди.
Трастбанк Ўқув маркази
16.09.2019
Ислом банки - беозор банк
13.09.2019
Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорликTrastbank
10.09.2019
Тошкент шаҳрида янги “Next” ва “Бешқайрағоч” банк хизматлари маркази очилдиTrastbank
“Трастбанк” филиалларида ташкил этилаётган семинарлар, маънавият кечалари