Қулай тўлов воситаси сизнинг хизматингизда

30.04.2008
 Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тўловлар тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига асосланган ҳолда, истеъмолчиларга товар ҳамда хизматлар учун мобил ва тезкор тўловлар қулайлиги шартларини яратиш, нобанк нақд пул айланмасини қисқартириш мақсадида «MOBLISS» чакана электрон тўлов тизими Узбекистон бозорга кириб келмоқда.
«MOBLISS» тўлов тизимининг асосий мақсади GPRS хизматига уланган GSM ёки CDMA стандартлари доирасида ишловчи уяли телефон ёки глобал интернетдан фойдаланувчи истеъмолчилар талабларини қондирувчи қулай ва хавфсиз интернет тўлов тизими тузишдан иборатдир. Ҳозирги кунда у асосан қуйидаги хизмат турларини кўрсатиб келмоқда:
• уяли телефон операторлари, провайдерлар, пуллик телевидение хизматлари учун пул ўтказмалари амалга ошириш;
• магазин, ресторан, кафе ва ёкилги қуйиш шохобчаларида тезкор тўловлари амалга ошириш;
• интернет-магазиндан турли маҳсулотлар сотиб олиш;
• журнал ва газеталарга интернет алоқаси ёрдамида обуна бўлиш;
• бир электрон ҳамёндан бошқа ҳамёнга совға сифатида пўл ўтказиш;
• амалга оширилган тўловлар ҳақида батафсил ҳисобот бериш;
• мунтазам амалга ошириладиган тўловларни автоматлаштириш;

Бу хизматлардан фойдаланиш учун қуйидаги имкониятлар мавжуд:
• мобил телефон ёрдамида электрон хамённи бошқариш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш (WAP/GPRS ва WAP/GSM ёрдамида);
• интернет глобал тўри ёрдамида хамённи бошқариш;
• “Mobliss” тизимидан фойдаланаётган шохобча терминаллари ёрдамида пул тулаш;
• оила аъзолари, дўстлар ва ҳамкасблар учун тўлов амалга ошириш;«

Кундалик ҳаётимизда “Электрон ҳамён” тушунчаси кундан-кунга оммалашиб бормоқда. Унинг қулайлиги Интернет тармоғига уланган ҳар қандай воситадан бошқариш имконининг мавжудлиги ва тўловнинг тезкорлик билан амалга оширилишидадир. Шу билан бирга электрон ҳамёндаги пул маблағлари фойдаланувчининг ўзигагина тегишли бўлиб, у юқори хавфсизликка эгадир. «MOBLISS» тизими орқали сиз ўзингиз учун электрон ҳамённи жуда осон очишингиз мумкин.
Шу билан бирга Сиз "MOBLISS" электрон тўлов тизими билан ҳамкорлик қилувчи Интернет-магазинлар, телефон операторлари, ресторан, кафе, ёқилғи қуйиш шоҳобчалари, газета ва журналлардан хариди қилиш ёки ҳизматидан фойдаланиш учун тўловларни ҳам амалга ошириш имкониятига эгасиз. Ушбу электрон тўлов тизимининг ўзига хос афзалликларини қуйидагиларда алоҳида кўрсатиб ўтишимиз мумкин:

Универсал хизмат

Ўз ҳисобингизни куннинг исталган вақтида ва мамлакатимизнинг исталган бурчагидан туриб тўлдириш имкони. Бунда сизнинг хизматингизда электрон хамёнингизни тўлдириш учун қуйидаги усуллар мавжуд:
• «MOBLISS» тўлов тизими дилерлари;
• «FAST PAY» тўлов тизими дилерлари;
• Республика банк тармоғи ёрдамида;
• Республика банклари пластик карточкалари ёрдамида;
• «VISA» пластик карточлари ёрдамида.

Тезкорлик

Сиз қаерда бўлишингиздан қатьи назар «MOBLISS» электрон тўлов тизими ҳисоб-китобларнинг ҳеч қандай тўхталишларсиз бир неча сония ичида амалга оширилади.
24/7 тартибида ишловчи тезкор қўллаб-қувватлаш хизмати воситасида ушбу тўлов тизими ҳақида ҳар қандай саволга жавоб топишингиз мумкин.

Ҳаммабоп

«MOBLISS» тизими билан ишлаш жуда ҳам қулай, чунки бунинг учун махсус дастур таъминоти ўрнатиш, саноқсиз сертификатлар тўлдириш ёки яна бир қанча оворагарчириликлар шарт эмас. “Mobliss” электрон тўлов тизимидан рўйхатдан ўтиш ва электрон ҳамён очиш ўн дақиқага ҳам бормайди. Қолган ишларни эса техниканинг измига қўйиб бериш мумкин. Ўзингизнинг илк электрон ҳамёнингизни яратганигиздан сўнг тўловларни амалга оширишда “Mobliss” электрон тўлов тизимининг оддийлиги ва қулайлигига ишончингиз комил бўлади. Чунки ҳисоб рақамингизга пул тушган заҳоти сиз компьютерингиздан ёки мобил телефонингиздан бир қанча товар ва хизматларни сотиб олиш имконига эга бўласиз.

Ҳаракатчанлик

Ўз электрон ҳамёнингизни Интернетга уланган ҳар қандай компьютердан ёки GPRS тизимига уланган мобил телефонингиздан бошқаришингиз мумкин.

Хавфсизлик

Мижозлар маблағини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида, “Mobliss” электрон тўлов хизмати жаҳон талабларига жавоб берувчи хавфсизлик тизими асосида фаолият кўрсатади. Тизим рухсат этилмаган турли фойдаланувчиларнинг фаолиятини тўлик чеклайди.

Сир тутилиши

“Mobliss” электрон тўлов тизимининг бош қоидаси – мижоз ҳақидаги маълумотларнинг сир тутилишдир. Mobliss уз мижозлари пулларини тўлиқ сақлаш учун хизмат қилади. Бу - ҳар қандай шароитда ҳам тизим фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларнинг, шунингдек барча пул ўтказмалари ҳақидаги ахборотнинг сир сақланиши демакдир.
Янги технологияларнинг кундалик ҳаётимизда қўллашдан пировард мақсад истеъмолчиларнинг талабларини қондириш, уларга қулайлик яратиш ва бу билан уларга озгина бўлса-да, ёрдам беришдир. «MOBLISS» тўлов тизими ушбу мақсад йўлида сизларга хизмат кўрсатишдан доимо мамнундир.


Aкмал Назаров
www.bank.uz






Похожие новости
Пластик карточкалар – оддий ечим

09.02.2009

Пластик карточкалар – оддий ечим

Халқаро валюта фонди иқтисодий ўсиш башоратиини камайтирди

09.02.2009

Халқаро валюта фонди иқтисодий ўсиш башоратиини камайтирди

3-Вена банк Форуми

04.02.2009

3-Вена банк Форуми



Система Orphus