Кредит шартномасининг мазмун-моҳияти

16.11.2008
 Ушбу саволга хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус (хуқуқшунос) Мирғиёс Абзалов жавоб беради:

- Банкдан ўз вақтида кредит олиш имконияти бозор иқтисодиёти шароитида кичик ва хусусий бизнесда муваффақиятли тадбиркорлик фаолиятини юритишнинг муҳим шартларидан биридир. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунига биноан банк ва мижозлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартномавий ҳарактерга эга.

Банк хизматларини кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтириш ва тартибга солишда фуқаролик ҳуқуқий шартномлар қўлланилади. Республика Марказий банкининг 1999 йил 16 мартда қабул қилинган 33-сонли «Хўжалик юритувчи субъектларга қисқа муддатли кредитлар берилишини ташкил этиш қоидалари»да кредит бериш тартиби, таъминлаш асослари белгиланган. Фуқаролик ҳуқуқи томонидан тегишли ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинадиган, иқтисодий муносабатларнинг баъзи бир турларининг ўзига хослигини назарда тутадиган шартномалар тизими ишлаб чиқилган.

Банк-кредит муносабатлари соҳасидаги шартномалар ҳам шулар жумласига киради. Кредит шартномаси фуқаролар ва юридик шахсларнинг икки томонлама битими бўлиб, уларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўргатиш, ўзгартириш ёки тугатишга қаратилган фаолиятини белгилайди. Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан кам бўлса, оғзаки шаклда ҳам тузилиши мумкин. Қарзнинг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилиши шарт, шартнома тарафларидан бири юридик шахс бўлганида эса, қарз суммаси миқдоридан қатьи назар, ёзма шаклда тузилади. Аммо битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмасликунинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди. Фақат низо чиққан тақдирда тарафларни битим тузилганлиги ёки бажарилмаганлигини гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум этади. Аммо улар ёзма ва бошқа далиллар келтиришлари мумкин.

Кредит шартномаси доим ёзма шаклда тузилиши лозим. Бунга риоя қилмаслик, кредит шартномасининг қалбакилигига олиб келади. Қалбаки битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди. Чунки ҳақиқий бўлмаган шартнома тузишнинг ўзи ғайриқонуний хатти-ҳаракатдир. Кредит шартномаси қарз олувчи томонидан банкка зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза бериш йўли билан ҳам тузилади. Ҳужжатларни текширгач, қарз олувчи томонидан таклиф қилинган шартлар, унинг тўлов лаёқати, ушбу лойиҳани кредитлаш фойдалилигининг, ўзаро мутаносиблиги ҳамда банкнинг кредитлаш сиёсатини белгилайдиган бошқа омиллар таҳлил қилиниб чиқилгач, банк кредит беради. Кредит шартномасининг ашёси эса фақат пул суммаларидир. Маълум турга хос аломатлар билан белгиланган ашёлар берилган ҳолларда, кредит шартномаси шартлари бўйича бу шартнома ҳам товарларнинг олди-сотдиси тўғрисидаги шартнома қоидаларига мос равишда ижро этилиши лозим.

Кредит шартномаси бўйича пулларни ёки ашёларни хўжалик юритувига ёки тезкор оператив бошқарувига бериб бўлмайди. Кодексда бу ҳуқуқлар бошқа мулкий ҳуқуқларга киритилади. Улар мулк ҳуқуқини тартибга солиш учун белгиланган қоидалар ёрдамида тартибга солинади. Фуқаролик кодекси асосида кредит шартномаси ашёсини кўриб чиқишда фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг муомила лаёқати деган тушунчаларига алоҳида тўхталиш керак. Бу объектларни бошқаларга бериш орқали уларни эркин тасарруф этиш имкониятини фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг муомала лаёқати дейилади. Кредит шартномасида кредит чет эл валютасининг маълум суммасига эквивалент бўлган микдорда сўмда ёки шартли пул бирликларида тўланиши назарда тутилиши мумкин. Бундай ҳолларда сўмда тўланиши лозим бўлган сумма тегишли валютанинг расмий курси буйича ёки шартли пул бирликларида тўлов куни, агар қонун бўйича ёки тарафлар-нинг келишувига биноан уни белгилашнинг бошқа курси ёки санаси кўрсатилмаган бўлса аниқланади.

“Тошкент оқшоми” 2008 йил, 6 май сони
Похожие новости
Сиз қанча солиқ тўлашингизни биласизми?

12.03.2009

Сиз қанча солиқ тўлашингизни биласизми?

Ҳурматли Марказий банк ходимлари Мен Қарши шаҳрида микрокредит ташкилоти очмоқчи эдим. Бунинг учун қандай ҳужжатлар тайёрлашим керак? Шу ҳақда батафсилроқ маълумот беришларингизни сўрайман.

02.03.2009

Ҳурматли Марказий банк ходимлари Мен Қарши шаҳрида микрокредит ташкилоти очмоқчи эдим. Бунинг учун қандай ҳужжатлар тайёрлашим керак? Шу ҳақда батафсилроқ маълумот беришларингизни сўрайман.

Жисмоний шахсларнинг банкларга ва кредит уюшмаларига қўйган омонатларидан олинадиган даромадларни солиққа тортиш бўйича саволлар

17.12.2008

Жисмоний шахсларнинг банкларга ва кредит уюшмаларига қўйган омонатларидан олинадиган даромадларни солиққа тортиш бўйича саволлар



Система Orphus