Алоқабанк фаолиятига бир назар...

28.05.2008
  Акциядорлик-тижорат «Алоқабанк» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 октябрдаги 502-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги корхоналари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларини иқтисодий қўллаб-қуватлаш мақсадида ташкил қилинган. АТ «Алоқабанк» универсал-тижорат банк сифатида: • 1995 йил 22 март Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 48-сонли банк амалиётларини амалга ошириш лицензияси (2004 йил 13 августда 48- сонли лицензияга алмаштирилган); • 1996 йил 21 август Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 38-сонли хорижий валютада амалиётларни амалга ошириш ҳақидаги Бош лицензияси (2005 йил 29 январда 7-сонли лицензияга алмаштирилган) асосида фаолият кўрсатмоқда. АТ «Алоқабанк»: • Ўзбекистон Республикаси банклар ассоциацияси аъзоси; • Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси аъзоси; • «Аҳолининг банклардаги омонатларини кафолатлаш» жамғармаси қатнашчиси; • «Тошкент» Республика-Фонд Биржаси қатнашчиси; • Ўзбекистон умумдавлат тўлов тизимининг аъзоси; • SWIFT халқаро тўлов тизими аъзоси; Банк аудитори – Deloitte & Touche LLS. Банкнинг Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоят марказларида 12 та филиали, 27 та минибанки, 39 та жамғарма кассалари, 21 та «Western Union», «Coinstar» ва «Blizko» халқаро пул ўтказиш ҳамда 35 та валюта айирбошлаш шохобчалари мижозларга кенг турдаги банк хизматла- рини кўрсатиб келмоқда. Ҳисобот даврига АТ «Алоқабанк»нинг жами акциядорлари сони 3 517 тадан иборат бўлиб, уларнинг 601 таси юридик ва 2 916 таси жисмоний шахсларни ташкил этди. Банк активлари 2008 йил 1 январь ҳолатига банк активлари 103 747,8 млн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига (51 915,8 млн. сўм) нисбатан 51 832,0 млн. сўмга ёки 99,8 фоизга ўсди. Банк активлари, асосан мижозлар базасининг кенгайи- ши ва уларнинг муддатли ва талаб қилиб олингунча ҳисоб рақамларидаги қолдиқларнинг мунтазам равишда кўпайиб бориши ҳамда банк капиталлашув даражасининг ошиши эвазига ўсиб борди. Ҳисобот санасига юридик шахслар ҳисоб рақамларидаги ресурслар қолдиғи 53 963,4 млн. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан қарийб икки баробарга, аҳоли омо- натлари қолдиғи 11 102,1млн.сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 43,0 фоизга ўсди. Банк активларини бошқаришда келгусидаги стратегик йўналишларни белгилаш орқали молиявий барқарорликни таъминлаш, ликвидлик ва даромадлиликнинг энг мақбул да- ражасига эришиш ҳамда банк таваккалчиликларини оқилона бошқаришга риоя қилиб келинди. Даромад келтирувчи активларнинг банк умумий баланси- даги улушини ошириб бориш тадбирлари изчил олиб борилди. Натижада, ҳисобот санасига даромад келтирувчи активлар миқдори 87 730,8 млн. сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига (35 059,8 млн.сўм) нисбатан 52 671,0 млн. сўмга ёки 150,2 фоизга ўсиб, жами активлардаги салмоғи 84,6 фоизни ташкил этди. Капитал Банкнинг капиталлашув даражасини янада ошириш, аҳоли, тадбиркорлик субъектла- ри ва инвесторларнинг бўш пул маблағларини жалб қилиш учун қўшимча акциялар чиқариш ва уларни фонд бозорларида фаол жойлаштириш асосий устувор вазифа- лардан бирини ташкил этди. 2008 йилнинг 1 январь ҳолатига АТ «Алоқабанк» акциядорларининг 2007 йил 25 майдаги умумий йиғилиши қарори билан эълон қилинган 6,0 млрд. сўмлик акцияларнинг 2 633,5 млн. сўми ёки 43,9 фоизи жойлаштирилди ва банк устав капитали 10 633,5 млн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига (6 873,7 млн. сўм) нисбатан 3 759,8 млн. сўмга ёки 54,7 фоизга ўсди. 2007 йилдан бошлаб банк акциялари «Тошкент» Республика Фонд Биржаси листинггининг олий «А» тоифасига киритилди. Ҳисобот санасига банк капитали 14 620,4 млн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига (9 015,0 млн. сўм) нисбатан 5 605,4 млн. сўмга ёки 62,2 фоизга ўсди. Кредит фаолияти Мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори барқарор суръатлар билан ўсиши, макроиқтисодий мутано- сибликнинг таъминланганлиги, банк активлари ва капиталлашув даражасининг ошиши натижасидаги имко- ниятлар, ресурслар базасидан самарали фойдаланиш банк бошқарувидан кредит сиёсатини қайта кўриб чиқишни тақазо этди. Ҳисобот даврида банк активларининг 50 140,0 млн. сўми ёки 48,3 фоизи кредит қўйилмалари ҳиссасига тўғри келди. Халқ хўжалигининг турли тармоқларига аж- ратилган кредитлар қолдиғи ўтган йилнинг шу даврига (22 536,6 млн. сўм) нисбатан 27 603,4 млн. сўмга ёки 122,5 фоизга ўсди. 2007 йил давомида банк томонидан юридик ва жисмоний шахсларга жами 61 931,9 млн. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Банк томонидан инвестиция жараёнларида, иқтисо- диётдаги таркибий ўзгаришларни амалга оширишда, ишлаб чиқаришни модернизациялашда, техник ва техно- логик жиҳатдан қайта жиҳозлашда кенг иштирок этишни таъминлаш мақсадида ажратилган кредитлар қолдиғи ҳисобот санасида 39 388,5 млн. сўмни ёки жами кредит портфелининг 78,6 фоизини ташкил этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 январдаги «Ўзбектелеком» Акция- дорлик Компанияси телекоммуникация тармоқларини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш тўғрисида»ги ПҚ-572-сонли қарори талабларини бажариш мақсадида лойиҳаларни техник томондан таъминлаш ва молиялаштириш борасида олиб борилган ишлар натижасида Хитой Тараққиёт Банки, «Ўзбектелеком» АКси, АТ «Алоқабанк» ва «Huawei Technologies» CO. Ltd. (Хитой) компаниялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишув имзоланди. Келишувга асосан Хитой Тараққиёт Банкининг 15,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линияси давлат кафолатисиз жалб қилиниб, жами 18,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги шартноманинг қолган 15 фоизи АТ «Алоқабанк» шахсий маблағлари ҳисобидан молиялаш- тирилиб, ҳисобот санасига «Ўзбектелеком» АКсига ушбу лойиҳа доирасида 16,3 млн. АҚШ доллари ёки 21 088,7 млн. сўмлик ускуна сотиб олиш бўйича лизинг хизмати кўрсатилди. Кредит портфели муддатлари бўйича: • қисқа муддатли кредитлар — 10 318,6 млн. сўм ёки умумий қўйилмалардаги улуши 20,6 фоизни; • узоқ муддатли кредит қўйилмалар — 39 821,4 млн. сўм ёки умумий қўйилмалардаги улуши 79,4 фоизни ташкил этди.

(давоми бор...)
Похожие новости
ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

03.03.2009

ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи корхонани кенгайишини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

18.02.2009

Ўзбекистон Миллий банки: ҳар бир мижоз манфаати учун

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври

08.01.2009

Аҳоли омонатлари кафолатининг янги даври



Система Orphus