Кредитлар - фаровонлик йўлида

22.12.2008
Кредитлаш банк тараққиёти стратегиясининг муҳим ва ажралмас унсурларидан ҳисобланади. Шундай экан, “Алп Жамол банк” хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банки активларига назар ташлар эканмиз, унинг сезиларли қисмини – 43 фоизини ссудалар ташкил этаётганига гувоҳ бўламиз. Айни пайтда, банк ўз мижозларига бир неча кредит маҳсулотлари ва хизматларни – кредит ва кредит йўналишидаги, мижознинг банк ҳисобрақами бўйича овердрафт, кафилликларни тақдим қилиш, лойиҳаларни молиялаш, корхоналарнинг техник ва технологик қайта жиҳозланиши молиялаш каби кредитларни тақдим этиб келмоқда. Бугунги кунда банк томонидан асосан саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, автотранспорт, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларига хизматлар кўрсатилмоқда. Айнан шу жиҳатдан келиб чиқиб банк кўплаб тармоқларга хизмат кўрсатиши туфайли кредит портфели кенг қамровга эга бўлсада, раҳбарият томонидан қўшимча тарзда кредит таваккалчиликларини камайтириш, ишончли ва тўлов қобилиятига эга салоҳиятли мижозларни жалб этишга катта эътибор қаратаётгани бу йўналишдаги фаолият самарадорлигини таъминламоқда. Буни 2008 йил 1 июл ҳолатига кўра, банкнинг кредит портфели 37,2 млрд. сўмга етиб, йил бошидан буён 1,5 баробарга ошганлиги ҳам исботлаб турибди.
Ушбу жадал ўсиш суръатлари банкнинг ўз капитали ҳолатида ҳам яққол намоён бўлади. Мазкур йилнинг олти ойи давомида банк капитали 7,9 млрд. сўмдан 11,9 млрд. сўмга ортган бўлса, банкнинг устав сармояси 9,4 млрд. сўмга етган. Бироқ, бугунги банк хизматларига бўлган талабнинг юқорилиги боис, мамлакатимиз Президентининг 2007 йил 12 июлдаги “Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қароридан келиб чиққан ҳолда банк раҳбарияти устав сармояни 15 млрд. сўмга етказишни мақсад қилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, кредит ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш банк фаолияти кўламининг кенгайишида муҳим аҳамият касб этмоқда. “Алп Жамол банк”нинг банклараро бозордаги фаол ва муваффақиятли иштироки, йирик молия ташкилотлари билан ишончли амалий ҳамкорлиги мижозларга кўпгина қулайликларни яратишга ҳамда бу орқали банкнинг даромадлилик ва ликвидлилик даражасини самарали бошқарилишига замин яратмоқда.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, “Алп Жамол банк”нинг маҳаллий молия муассасалари орасида етакчи мавқега эга бўлишида банклараро бозор иштирокчиларининг ушбу банкка ишонч билан қараши ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Банк сўнгги йилларда пул муомаласи бўйича банклараро операциялар доирасидаги таваккалчиликларнинг ижобий ҳолатини муносиб сақлаган ҳолда тўлақонли даромад олиш мақсадида бўш пул маблағларини имкон қадар кўпроқ жалб этишга аҳамият қаратмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, ўтган йилда жалб қилинган ва жойлаштирилган ресурсларнинг қисқа муддатли операциялари бўйича банклараро кредитлаш ҳажми 9,5 млрд. сўмни, депозит операциялари бўйича йиллик айланма маблағ ҳажми 83,0 млрд. сўмни ташкил этди.

"Банк ахборотномаси"

Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus