Вилоят иқтисодий ривожида банклар ҳиссаси

06.11.2008
Статистика маълумотлари кўрсатишича, ҳозир Қашқадарё вилояти ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисми аграр сектор ҳиссасига тўғри келмоқда. Вилоят ишлаб чиқариш ва интеллектуал салоҳиятининг ярмидан кўпроғи шу сектор билан боғлиқ. “БА” мухбири Асатилло Қудратов Марказий банк Қашқадарё вилоят бошқармасининг бошлиғи Ўткир БЎТАЕВга мурожаат қилиб, Қашқадарё вилояти молия институтларининг фаолияти ҳақида батафсил сўзлаб беришни илтимос қилди.

- Қашқадарё вилоятида 15 та акциядорлик-тижорат банки иш олиб бормоқда. Улар 60 та филиал ва 219 та мини-банкка эга. Ушбу банкларнинг ҳаммаси мамлакат Президенти ва µукуматининг иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, пул-кредит сиёсатини такомиллаштиришга, банк хизматларининг янги турларини жорий этишга қаратилган Фармон ва қарорларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

- Қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажариш кўп жиҳатдан банкларнинг капиталлашувига, банкнинг молиявий аҳволи яхшиланишига ва кредит портфелининг сифатига боғлиқ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш учун банкнинг ўз маблағлари ҳажми кўпайтирилиши, қимматли қоғозлар билан операциялар тўғри, яхши йўлга қўйилиши, шунингдек халқаро ҳамкорлик фаоллаштирилиши, банк операциялари ва хизматларининг янги турлари ўзлаштирилиши шарт. Ҳар бир жиддий қадам таъсирчанлик ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлик нуқтаи назаридан бозорда маркетинг тадқиқотлари олиб бориш билан боғлиқ.
Хусусан, сўнгги вақтларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга берилаётган маблағлар миқдори кўпайди, аҳоли қўлидаги бўш турган пул маблағларини муомалага жалб этишда, омонатчилар, акциядорлар, банкнинг бошқа кредиторлари манфаатларини ҳимоя қилишда сезиларли ижобий силжишларга эришилди.

Шуни таъкидламоқчиманки, вилоятимиз ҳудудида жойлашган ҳамма банклар халқаро стандартларга мувофиқ иш олиб боришга ҳаракат қилмоқда. Локал электрон тизимлар жорий этилган, кўп миқдорда компьютер техникаси мавжуд бўлиб, булар мижозларга хизмат кўрсатиш даражасини оширишга ёрдам бермоқда. Аҳолидан 53 млрд. сўмдан кўпроқ бўш пул маблағлари жалб этилди. Шунга мувофиқ, ресурс базаси кредитлаш ҳажмларини кенгайтириш имконини бермоқда.
Ажратилган кредитлар ёрдамида биринчи навбатда кичик бизнес тузилмаларида 12370 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Бу қилинаётган ишлар самарасини яққол кўрсатиб турибди.
2008 йилнинг биринчи ярмида кичик ва хусусий компания µамда фирмаларнинг минтақада яратилган ялпи маҳсулотдаги улуши 40 фоиздан ортиқроқни ташкил этди.

Вилоят банкларининг фаолиятида асосий эътибор пластик карточкалар ёрдамида амалга ошириладиган операцияларни сифат жиҳатидан ўстиришга қаратилган. Пластик карталарга хизмат кўрсатишда уларнинг эгаларига қулайлик яратиш мақсадида терминаллар ва банкоматларни опримал жойлаштириш чоралари кўрилмоқда. Бюджет ташкилотларида, йирик корхоналарда ҳамда коммунал тармоқ ташкилотларида иш ҳақи лойиҳалари жорий этилмоқда. Шу йил 1 сентябр ҳолатига пластик карточкалар эгаларининг сони 45 фоизга кўпайди ва терминаллар сони 33 фоиз ўсди. Бу соҳадаги иш давом этмоқда.
Кредитлар ва микрокредитлар ажратиш билан вилоятнинг акциядорлик-тижорат банклари шуғулланмоқда. Берилаётган кредитларнинг 96 фоизини банкнинг ички маблағлари ва 4 фоизини жамғармаларнинг маблағлари ташкил этади. Бу маблағлар қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришга, унинг иқтисодини кўтаришга, истеъмол товарлари билан бойитишга, кичик ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга берилмоқда. Бу эса банкларимиз мижозларининг кўпчилигини ташкил этадиган қишлоқ аҳли турмушини яхшилашнинг энг тўғри йўлидир. Бу соҳада анча-мунча иш қилинди. Масалан, қишлоқ тадбиркорларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига тезкор ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш учун мини-банклар очилди, уларнинг мижозлари кўпайиб бормоқда. Бошқача қилиб айтганда, кредит олаётган тадбиркорлар у ёки бу тармоқни ривожлантириб, юртдошларини иш билан таъминлабгина қолмасдан, пул даромадлари ўсишига ҳам ёрдам бермоқдалар.

Вилоятда коммунал хизматлар, электр энергияси, табиий газ ҳақини қабул қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. Акциядорлик-тижорат банкларининг ҳамма туман филиалларида махсус кассалар очилган, кўчма кассалар ташкил этилган бўлиб, шу тариқа банк хизматлари аҳолига максимал даражада яқинлаштирилган. Бу ўз самарасини берди.
Мамлакатимиз Президентининг ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги Фармонини бажара бориб, улар билан ишлашга алоҳида эътибор бермоқдамиз. Чунончи, ҳисобот даврида ёш оилаларга жами 6 млрд.711 млн. сўм миқдорида кредитлар берилди, шу жумладан ипотека кредитлари 3 млрд. 254 млн. сўмни ташкил этди, истеъмол кредитлари учун 1 млрд. 735 млн. сўм ва микрокредитлар учун 1 млрд. 722 млн. сўм ажратилди.

Бир сўз билан айтганда, Қашқадарё вилоятининг кредит муассасалари банк хизматларини кенгайтириш учун ўзларининг ҳамма имкониятларидан фойдаланмоқдалар, шу тариқа вилоят иқтисодини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

“Банк ахборотномаси”


Похожие новости
Пластик карточкалар – оддий ечим

09.02.2009

Пластик карточкалар – оддий ечим

Халқаро валюта фонди иқтисодий ўсиш башоратиини камайтирди

09.02.2009

Халқаро валюта фонди иқтисодий ўсиш башоратиини камайтирди

3-Вена банк Форуми

04.02.2009

3-Вена банк Форуми



Система Orphus