Команда Bank.uz запустила медиа проект JET Подробнее

Назарий билимлар амалда

23.12.2008
“Пахта Банк” акциядорлик-тижорат банки Бош офисида “Тижорат банкларида инвестицияли кредитлаш” мавзуида семинар бўлиб ўтди.Банк ходимлари иштирокида бўлиб ўтган мазкур тадбирга Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Банк иши” кафедраси доценти, иқтисодиёт фанлари номзоди Равшан Қаюмов таклиф этилди. Семинарда қатнашчилар инвестицияли кредитлашнинг барча йўналишлари ҳамда унда тижорат банкларнинг роли мавзуларида маърузалар тинглашди.

-Бугунги бозор муносабатлари шароитида банкларнинг рақобатбардошлиги, энг аввало, унда фаолият юритаётган ходимлар малакаси билан таъминланади, - дейди “Пахта Банк” АТБ тренинг маркази директори Гулчеҳра Каримова. – Шу боис банкимизда кадрлар малакасини оширишга жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ана шундай долзарб мавзуларда 10дан ортиқ малака ошириш тадбирларини ташкил этдик.

Ҳақиқатан ҳам, “Пахта Банк” тизимида ходимлар малакасини ошириш ва бу орқали самарадорликка эришиш мақсадида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Айниқса, бу борада муассасанинг ўқув режаларини банкнинг ривожланиш стратегиясига мувофиқлаштириб, семинарлар мавзуларини мунтазам янгилаб бориш ва уларни ишлаб чиқаришга мослаштириш алоҳида аҳамиятлидир.
Бундай раҳбар ва мутахассис ходимлар малакасини ошириш ўқув тадбирларини “Пахта Банк” Ўзбекистон банклари ассоциацияси, Минтақавий банк ўқув маркази, Халқаро молиявий-иқтисодий ривожланиш маркази ҳамда Тошкент молия институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда йўлга қўйган.

Малака ошириш семинарларининг ўқув дастурлари банк Бош офиси таркибий тузилмалари раҳбарлари билан келишилган ҳолда республика Президенти фармон ва қарорлари, ҳукуматимиз ҳамда Марказий банк томонидан қабул қилинган турли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тузилади. Хусусан, жорий йил давомида “Пахта Банк”нинг шаҳар ва туман филиаллари бошқарувчилари, бош бухгалтерлари, кредит ва бухгалтерия ҳамда ушбу лавозимларга захира таркибига олинган ходимлар учун ўтказилган семинарлар Юртбошимиз томонидан 2007 йил 7 ноябрда қабул қилинган “Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор ҳамда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида бўлиб ўтди. Шунингдек, банк тренинг маркази ўқув дастури доирасидан “Мижозларга хизмат кўрсатишда муомала одоби” фани ҳам ўрин олган бўлиб, шу мавзу асосида турли амалий машғулотлар олиб борилиши йўлга қўйилган.

“Инвестицияли кредитлаш мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим омиллардан бири бўлгани туфайли бугунги тадбир иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шу боис ушбу мавзудаги семинарни бир неча мавзуларга бўлиб, банкда шу тизим бўйича шуғулланувчи мутахассислар учун алоҳида ўтказилишини режалаштирдик”, дейди Гулчеҳра Ориповна суҳбат чоғида.

Назира МАВЛОНОВА.
“Банк ахборотномаси”



Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus