Жисмоний шахсларнинг банкларга ва кредит уюшмаларига қўйган омонатларидан олинадиган даромадларни солиққа тортиш бўйича саволлар

17.12.2008
Жисмоний шахсларнинг банкларга ва кредит уюшмаларига қўйган омонатларидан олинадиган даромадларни солиққа тортиш бўйича саволлар


Савол: Жисмоний шахсларнинг банкларга ва кредит уюшмаларига қўйган омонатларидан олинадиган даромадларига солиқ ставкаси мавжудми?

Жавоб: Банкка қўйилган омонатлардан олинадиган даромадлар солиққа тортилмайди. Кредит уюшмаларига қўйилган омонатлардан олинадиган даромадлар эса солиққа тортилади ва унинг фоиз ставкаси даромаднинг 10% миқдорида қилиб белгиланган. Микромолиявий ташкилотлар ва кредит уюшмалари миллий ассоциацияси кредит уюшмаларига қўйилган омонатлардан олинадиган даромадларга қўйиладиган солиқни бекор қилиш бўйича таклиф билан чиққан.

Савол: Ушбу даромад солиғини кредит уюшмасининг ўзи олиб қоладими ёки жисмоний шахс даромадлар ҳақидаги декларацияда буни кўрсатиб ўтиш керакми?

Жавоб: Декларацияда кўрсатиш шарт эмас. Кредит уюшмасининг ўзи даромад солиғини ушлаб қолади.

Савол: Агар кредит уюшмасига қўйилган омонатдан олинадиган даромад ҳақида декларацияда кўрсатмаган тақдирда солиқ органлари томонидан бирор муаммо кўтарилмайдими?

Жавоб: йўқ

Саволларга жавоблар Микромолиявий ташкилотлар ва кредит уюшмалари миллий ассоциацияси томонидан берилди.

Похожие новости
Сиз қанча солиқ тўлашингизни биласизми?

12.03.2009

Сиз қанча солиқ тўлашингизни биласизми?

Ҳурматли Марказий банк ходимлари Мен Қарши шаҳрида микрокредит ташкилоти очмоқчи эдим. Бунинг учун қандай ҳужжатлар тайёрлашим керак? Шу ҳақда батафсилроқ маълумот беришларингизни сўрайман.

02.03.2009

Ҳурматли Марказий банк ходимлари Мен Қарши шаҳрида микрокредит ташкилоти очмоқчи эдим. Бунинг учун қандай ҳужжатлар тайёрлашим керак? Шу ҳақда батафсилроқ маълумот беришларингизни сўрайман.

Кредит уюшмаси нима?

15.11.2008

Кредит уюшмаси нима?



Система Orphus