Команда Bank.uz запустила медиа проект JET Подробнее

Пахта банкдан имтиёзли кредитлар

05.03.2009

ОАТБ “Пахтабанк” ишлаб чиқаришни такомиллаштириш бўйича янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш, модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, шу асосда рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни ҳамда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида ўз сармояси билан фаол қатнашади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 июлдаги ПҚ-670-сонли қарорига асосан Пахтабанк мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида 3 йилдан ортиқ муддатга, 12 ойга тенг имтиёзли давр билан кредитлар ажратади.
Қарз олувчи мижоз имтиёзли кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- ариза;
- пул оқимлари прогнози кўрсатилган бизнес-режа;
- корхонанинг молиявий ҳисоботлари;
- кредит қайтарилишини таъминлаш шаклларидан бири:
а) мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;
б) банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;
в) учинчи шахслар кафиллиги;
г) суғурта полиси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 288-сонли қарорига асосан иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлаш мақсадида Пахтабанк қуйидаги йўналишларга:
- ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, агросаноат мажмуасининг етакчи тармоқлари корхоналарини локализация даражасини ошириш ҳамда шу асосда янги, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга;
- ишлаб чиқариш, ижтимоий, транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини шакллантириш ҳамда ривожлантириш бўйича ижтимоий аҳамиятга эга давлат дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишга;
- корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш, хусусан, замонавий асбоб-ускуналар ва мини-технологиялар сотиб олиш, ички бозорни сифатли маҳаллий товарлар билан тўлдиришга камида 1 йиллик имтиёзли давр билан 3 йилдан ортиқ муддатга ва йиллик 14 фоиздан ошмаган ставкада имтиёзли кредитлар ажратади.

Кредит олиш учун мижоз қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- кредитнинг мақсади кўрсатилган ариза;
- пул оқимлари прогнози кўрсатилган бизнес-режа;
- техник-иқтисодий асосланиш, шунингдек ушбу инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ахборот;
- корхонанинг охирги 3 йилдаги молиявий ҳисоботлари;
- инвестицион лойиҳа асосида ишлаб чиқариладиган экспортбоп маҳсулот учун тузилган шартномаларнинг нусхалари;
- кредитнинг таъминоти бўйича маълумот.

Манба: Банк ахбарот ҳизмати

Похожие новости
«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

04.09.2009

«InFinBank» омонатларни таклиф этади:

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

04.09.2009

ОАТБ "Агробанк" янги омонатни таклиф этади

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади

04.09.2009

“Qishloq Qurilish Bank” янги омонатларни таклиф этади



Система Orphus