Даниядаги барча номиналлар банкнотлари 2011 йилга бориб ўзгартирилади

12.08.2009

Машҳур рассомлар Карин Биргитте Лунд ва Каспар Боннен янги банкнотлар дизайнининг муаллифларидир. Тўрт юзта оролдан ташкил топган мазкур мамлакатда бўлиб ўтган ушбу танловда барча бешта ғазна билетлари композициясида кўприкларни тасвирлаш асосий шарт сифатида эълон қилинган эди. 

Мамлакат марказий банкининг таъкидлашича, умумий ҳисоб-китобларга кўра, Данияда банкнотларга нисбатан талаб тушиб кетган. Бироқ бунга жаҳон молиявий-иқтисодий кризиси сабабми ёхуд "Данкард" ички тўлов карточкаларининг машҳурлигими ҳали аниқ эмас.

Янги банкнотлар ҳимояси ҳам мустаҳкамланган. Одатий қуёшда ёки ёруғликда кўринадиган белгилар ва голограммалардан ташқари, уларда илк маротаба кредит карточкасидаги "чип"га ўхшайдиган тўлқинсимон, бўрттириб чиқарилган "ойна" пайдо бўлади.

Данияда бошқа европа мамлакатларига қараганда пулларни сохталаштириш ҳоллари нисбатан кам кузатилади. Агарда 2003 йилда 1239 та сохталаштирилган ғазна билетлари аниқланган бўлса, ўтган йилда бу кўрсаткич бор-йўғи 517 тани ташкил этган.



Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus