Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, июль ойида Буюк Британия уй-жой бозорларида вазият яхшилангани боис, рецессиядан чиқиш умидида европа индексларининг аксарияти сешанбада кўтарилиши кутилмоқда. Европадаги ўсиш, шунингдек, Resolution Ltd. ҳаётни суғурталаш бўйича машҳур бўлган Friends Provident Group Plc компаниясини 1,86 млрд фунт стерлинг қийматида (3,06 млрд $) сотиб олиши тўғрисидаги хабарни ҳам қўллаб-қувватлайди.
Dow Jones Stoxx 600 индекси эса савдолар очилиши билан 0,1%га кўтарилди. Март ойидаги минимум кўрсаткич яна 45% га кўпайди. 8 июлдаги ҳисоб-китобларни чоп этган Stoxx 600 рўйхатидаги компанияларнинг фойдаси 36% га қисқариб кетди. Чунончи, натижаларнинг ярмидан кўпи таҳлилчилар кутган кўрсаткичлардан ошиб кетгани айтиб ўтилмоқда.
Royal Institution of Chartered Surveyors маълумотларига кўра, аввал ҳам таъкидланганидек, июль ойида Буюк Британия уй-жой бозорларида вазият яхшиланганини аксарият риэлтерлар ва нарх белгиловчилар уй-жой нархларининг кўтарилгани билан баҳолашмоқда.
24.08.2009
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда
24.08.2009
Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда
19.08.2009
Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди
Европа индексларининг аксарияти яна ўсишга тайёргарлик кўришмоқда