Банкка ўғирликка тушган аляскалик киши кассачига ўзини таништирди

13.08.2009

Алясканинг жануби-шарқида жойлашган Анкориж шаҳрида яшовчи 34-ёшли эркак банкни ўмариш учун келиб, пулларни олиб кетишдан аввал кассачига молиявий идора вакили сифатида ўзини таништиради. Бу ҳақда хорижий оммавий ахборот воситалари томонидан хабарлар тарқатилган.

Маълумотларга қараганда, Анкорижда яшовчи бу эркак Federal Credit Union компаниясининг маҳаллий бўлинмасига келиб, гўё ўз ҳисобидаги мувозанатни ўрганмоқчи бўлган. Банк ходими ундан ҳисоб рақами ва ҳужжатларини кўрсатишни сўрайди. Жиноятчи илтимосни бажариб, зарур маълумотларни ҳам айтгач, Джерелл Пол Арнольд (Jarell Paul Arnold) исми кўрсатилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади. Шундан сўнг кассачи “мижоз”га квитанцияни тутқазгач, унинг орқа томонига жиноятчи совуққонлик билан унга пул зарурлигини ёзади. Шунингдек ўғри ёнида ўқотар қурол борлигини ҳам қўшиб қўяди.

Хабарларга қараганда, жиноятчининг банкдан ўмарган пуллари 600 доллардан ҳам ошмаган. Жиноят содир этилгандан бир неча кун ўтиб, душанба куни - 10 августда товламачи қўлга туширилган. Бироқ бу жиноят тафсилотлари энди эълон қилинди.

Жиноятчи банкка ўғирликка тушишда айбланмоқда.У муқаддам судланган бўлиб, 2004 йилда ҳам ана шундай жиноят содир этгани учун 4 йил-у 9 ойга озодликдан маҳрум қилинган эди.



Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus