Япониянинг етакчи компаниялари инветициялар ҳажмини қарийб 12% га қисқартиришни мўлжалламоқда

17.08.2009

Япониянинг етакчи компаниялари жорий йилда инветициялар ҳажмини қарийб 12% га қисқартиришни мўлжалламоқда. Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, бу ҳақда Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги маълум қилган.

Мазкур вазирликнинг хабарларига кўра, иқтисодиётнинг турли соҳаларида сармояларни сарфлашнинг қисқартирилиши ҳолати иккинчи йил давом этмоқда. Бироқ бу йил мазкур кўрсаткич илк маротаба 2002 йилга нисбатан 10%га ошганини тасдиқламоқда.

Мамлакат молиявий тизимида инвестициялар ҳажмининг камайиб бораётгани жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози Япониянинг саноат корхоналарига жиддий салбий таъсир кўрсатаётганидан далолатдир.

Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, бу йил мамлакат қайта ишлаш саноатига жалб қилинадиган инвестициялар ҳажми қарийб 24% га қисқариши кутилмоқда. Қисқаришларнинг янада йирик тўлқини электроника ва автомобиль қурилиши саноатида кузатилади. Яъни бу жабҳалардаги кўрсаткич 56% ва 29,5% ларни ташкил этади.

 

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди



Система Orphus