Таҳлилчилар АҚШ банкларининг аксарияти банкротга учраши ҳақида башорат қилмоқда

24.08.2009

Банк соҳаси бўйича таниқли эксперт Ричард Боув (Richard Bove) банклар тизимидаги жорий инқироз туфайли яна АҚШнинг 150—200 та банки банкротга учраши ҳақида фикр билдирган. Хорижий оммавий ахборот воситалари хабарларида 2010 йилга бориб, Омонатларни суғурта қилувчи федерал корпорацияни мувозанатда ушлаб турувчи соҳадаги тўловлар 25% га қадар солиққача бўлган фойдани ютиб юбориши айтилмоқда.

Боувнинг сўзларига қараганда, FDIC копрорациясини америка банк тизимига кўмак бериш учун хорижий банклар ва хусусий инвестиция жамғармаларига тез-тез мурожаат қилишга ундаш ҳоллари кузатилиши айён бўлиб бормоқда. Эксперт муаммо—банкротларни сотиб олиш учун етарли дараждада “соғлом” банкларни излаб топишдадир дея, эътироф этмоқда.

26 августда FDIC корпорациясининг банкротга учраган банкларга сармоя киритишни истаётган хусусий инвестиция жамғармаларига нисбатан қўйилаётган талабларни юмшатишни қўллаб-қувватлаб овоз бериши кутилаётир. Боувнинг фикрича, яна 150—200 та банк банкротга учраши мумкин, қолаверса, жорий йил бошидан банкротга учраган 81 та банкнинг ҳам мавжудлиги омонатларни суғурталаш бўйича FDIC корпорацияси фондига нисбатан босимни кучайтиради.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Похожие новости
Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

24.08.2009

Нигерияда банк раҳбарлари қидирилмоқда

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

19.08.2009

Freddie Mac ўзининг янги операцион директори исмини эълон қилди

АҚШ молиявий сектори иқтисодиётдан бутунлай ортда қолмоқда

19.08.2009

АҚШ молиявий сектори иқтисодиётдан бутунлай ортда қолмоқда



Система Orphus