Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати

11.02.2011

7 феврал 2011 йил “Ровшан” меҳмонхонасининг мажлислар залида - Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Халқаро ўқув марказининг (ХЎМ) ўқув модулига кўра  «Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати» (ММК) номли икки ҳафталик тренинг янги сессияси ўз ишини бошлади. Тренинг 2011 йилнинг 18 февралгача давом этади.

Мазкур тренинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва БМТ Тараққиёт Дастурининг «Микромолиялаш тизимини ривожланишини қўллаб-қувватлаш» қўшма лойиҳаси доирасида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда ҳамда Микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмалари миллий ассоциацияси (МТКУМА) кўмагида ташкил этилган.

Халқаро даражадаги мазкур тренинг Ўзбекистонда иккинчи марта ўтказилмоқда ва «ММК» сертификатлаш дастури биринчи босқичини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни кенгроқ миқиёсда амалга оширишга қаратилган. Яъни ушбу тренингнинг мақсади 2010 йил июн ойида ташкиллаштирилган биринчи тренинг доирасида Ўзбекистон микромолия ташкилотларидан микромолиялаштириш бўйича аккредитация қилинган миллий тренерлар жамоасини микромолия институтлари раҳбарияти ва менеджер ходимлари билан тўлдириш ҳисобланади. Ўз навбатида қатнашаётган бошқарув персонали учун тренинг малака оширишнинг ноёб имконини беради. Тренинг БМТТД “Микромолиялаштириш тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” Лойиҳасининг микромолия тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда микромолия институларининг омонат, кредит ва бошқа хизматлар тақдим этишга оид  фаолиятини такомиллаштиришда кўмаклашиш, шунингдек уларни салоҳиятини мустаҳкамлаш ва уларни барқарор ривожланишига кўмаклашиш  йўналиши доирасида ташкил этилган.

Жаҳонда  мавжуд бўлган микромолиялаштириш бўйича сертификатлаштирувчи дастурлар аксарияти ёки он-лайн режимида қулайдир, ёки микромолиялаштиришнинг алоҳида таркибий қисмларига қаратилган бир марталик модуллардан иборатдир. Оқибатда микромолиялаштириш ҳақида бундан кўра кенг ва аниқ билим олиш учун қатор бунга ўхшаш бир марталик тренинглардан ўтиш зарурати туғилади. Бир вақтнинг ўзида, “Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати” курси маҳаллий шароитга мослаштирилган, тугал ва тўлиқ курс ҳисобланади. Шу билан бирга, мазкур курс микромолиялаштиришнинг барча муҳим жиҳатларини қамраб олади, ММТ раҳбарларига микрокредитлаш дастурларини самарали бошқариш ҳамда гендер масалаларини микромолияштиришда кенгроқ урғу бериш ва акс эттириш кўникмаларини тақдим этиш мақсадида махсус ишлаб чиқилган. Курснинг бошқа жиҳати унда қатнашиш учун иштирокчиларни танлаб олиш ҳам ХМТ қатори халқаро миқиёсда қўллаб-қувватланадиган ва илгари суриладиган гендер дискриминациясига йўл қўймаслик тамойилига асосланган.

Қайд этиш жоизки, мазкур тренинг орқали 2010 йил ноябрида ўтказилган сертификатлаш дастури 2-фаза тренинги доирасида танлаб олинган аёл тренерлар учун «ММК» сертификатлаш дастури якунловчи 3-фаза тугаллаш бўйича имконият яратилган. Бунда якунловчи 3-фаза талабларига асосан танлаб олинган бўлғуси тренерлар мустақил равишда ўз тренингларини ўтказиши ҳамда олдинги тренинглар давомида эгалаган билим ва кўникмаларини амалий равишда намоён этишлари зарур. Ушбу жараённи баҳолаш учун ХМТ ХЎМ аккредитациясидан ўтган халқаро тренери ва мазкур курс муаллифларидан бири Шерил Франкевич хоним иккинчи маротаба ташриф буюрмоқда.

ХМТ аккредитациясини олган тренерлар келгусида Микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмалари миллий ассоциацияси, шунингдек Ўзбекистон кредит уюшмалари ассоциацияси, Ўзбекистондаги аёлларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш ташкилотлари ҳамда маҳаллий тайёрлов марказлари билан ҳамкорликда шунга ўхшаш тренингларни ўтказиш ҳуқуқига ва имкониятларига эга бўладилар. Бу билан аҳоли молиявий саводхонлиги ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил қилишнинг мавжуд имкониятлри борасида унинг хабардорлиги оширилишига эришилади.

Тренинг, биринчи навбатда, қатнашчиларни янада яхши натижаларга эришиш учун асосий бошқариш инструментлари ҳақида билимларини ошириш, шунингдек уларга ўз микрокредит ташкилоти ёки бўлимини янада самарали бошқариш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. Бундан ташқари, икки ҳафталик тезкор тренинг давомида қатнашчиларда бир-бирлари билан масалаларни ечиш тажрибалари ҳамда мавжуд тўсиқларни бартараф этиш стратегияси билан ўртоқлашиш имкони бўлади.

Шунингдек, тренерлар халқаро тажрибага, гендер масалаларини ҳам қамраб олувчи хусусий иллюстрацион ҳолларни ва мисолларни ишлаб кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратадилар ҳамда қатнашчиларда маҳаллий  шароитда бошқарувни такомиллаштиришнинг қайси усуллари қўлланиши мумкинлиги борасида инновацион қарашларни шакллантиришга ҳаракат қиладилар.

Маълумот:

1) Шерил Франкевич, микромолиялаштириш соҳасида 17 йилдан бери фаолият олиб боради. 11 йил давомида Мозамбик, Танзания, Индонезия, Перу ва Боливияда ишлаган ҳамда у ерда 1997 йилда тадқиқот институтни ташкил этишга кўмак берган. У Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (Турин, Италия) Халқаро Ўқув Маркази магистр тренери саналади ва «Муваффақиятли микромолиялаш калити: янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати» сертификатлаш дастурининг ишлаб чиқилишида раҳбарлик қилган. У, шунингдек мазкур дастурнинг икки нашрига «Янада яхши натижаларга эришиш учун бошқариш санъати» ва «Маҳсулот диверсификациясини бошқариш» материалларига ҳаммуалифдир. Франкевич хоним микромолиялаштириш бўйича кўплаб нашрларннинг муаллифи ҳамда ҳаммуалиф саналади, шу жумладан маҳсулотни бозорда ўтказиш ва микромолиялаштиришда мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича MicroSave номли воситалар тўплами муаллифи ҳисобланади. У Колумбия университетининг Халқаро муносабатлар ва Оттава университетининг Бизнес бошқаруви йўналишларида магистр даражасини олган. Айни вақтда Франкевич хоним мустақил халқаро маслаҳатчи саналади ва Мозамбикнинг Мапуто шаҳрида истиқомат қилади.

2) Сертификатлаштиришнинг биринчи босқичи энг аввало микромолиялаштиришнингтурли жиҳатлари (24 модуль) ва микромолиялаштириш ташкилотларини самарали бошқаришнинг турли воситалари ҳамда ёндашувлари билан танишишга йўналтирилган эди. Иккинчи босқич эса ўқув курсининг моҳияти ва методологияси билан таништириш, бўлажак тренерларнинг катталарни ўқитиш ва таълимнинг интерактив усуллари бўйича малакасини оширишга йўналтирилган. Бундан ташқари, тренерликка номзодларда ўз тақдимот малакаларини, тингловчиларни мотивация қилиш (қизиқтириш) маҳоратини, шунингдек тингловчилар муаммолари билан ишлаш маҳоратларини ошириш имконияти бўлган эди. Иштирокчилар ўқув дастури доирасида гендер ёндашувини қамраб олиш, вақтни бошқариш ҳамда самарали мулоқот ўтказиш техникалари билан танишдилар.

Похожие новости
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

09.09.2019

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг махсус бўлими очилди

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

14.02.2011

Muvaffaqiyatli mikromoliyalash kaliti: yanada yaxshi natijalarga erishish uchun boshqarish san`ati

Kredit uyushmalar faoliyatini takomillashtirishga doir davra suhbati

21.04.2010

Kredit uyushmalar faoliyatini takomillashtirishga doir davra suhbati



Система Orphus