Жанубий Африкадаги Standard Bank ХХРнинг тўртта йирик банки, яъни, Хитой Савдо-саноат банки(Макао), Хитой банки, Хитой тараққиёт банки ва Саноат банкидан 1 млрд. доллар миқдорида кредит жалб қилишни мўлжаллаган.
Ушбу кредит Standard Bank томонидан Осиё бозоридан илк маротаба жалб қилинмоқда. Шунингдек бир пайтнинг ўзида Жанубий Африкадаги молиявий институт томонидан Хитой бозорида амалга оширилган дастлабки йирик кредит келишувидир.
Келишув Standard Bank томонидан ташкил этилган бўлиб, кредит шартномасини Хитой Савдо-саноат банки, Хитой банки ва унинг Макаодаги шўъба банки биргаликда мувофиқлаштирдилар.
Standard Bank Хитой банкларидан 1 млрд. АҚШ доллари миқдорида кредит жалб қилмоқда