Янги тизим – омонатчилар хизматида

6 Апреля 2016

Бугунги жадал ривожланиш даври ҳар бир соҳада изланишни, янги-янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишни талаб қилмоқда. Шундан келиб чиқиб, мамлакатимиздаги йирик молия муассасаларидан бири – “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки мутахассислари яқинда республикамизда биринчилар қатори омонатчилар учун “Биометрик идентификациялаш” тизимини ишга туширди.

 

«Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон республикаси Қонуни ҳамда Президентимизнинг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлнтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган ушбу хизмат турининг афзал жиҳатлари талайгина. Масалан, у билан, аввало, мижозларга омонатлар бўйича жараён уларнинг иштирокисиз амалга оширилмаслиги юз фоиз кафолатланади.

Шунингдек ушбу тизим орқали банк омонатчилари ўрнатилган қўшимча монитор орқали ўз омонат ҳисобварақлари бўйича бажарилаётган амалиётни реал вақт режимида назорат қилиш имкониятига эга бўладилар.

«Биометрик идентификациялаш» тизимида омонатчиларни рўйхатга олиш «АРМ депозит» дастури ёрдамида мижознинг паспорт маълумотлари ҳамда омонатга қабул қилинаётган пул миқдори киритилиши орқали амалга оширилади.

Махсус мониторда эса кирим қилинаётган омонат суммаси рақам ва сўзларда акс этади. Шундан сўнг дастур омонатчининг бармоқ излари намунасини олиш учун махсус қурилмага уларни қўйишни сўрайди. Бунда, омонатчининг хоҳишига кўра, исталган бармоқ изи рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Олинган намуналар компьютер бўлимида жойлашган серверда сақланади. «АРМ депозит» дастурига бармоқ излари тасдиқланганлиги юзасидан хабар келгач эса омонат ҳисобварағи автоматик тарзда очилиб, пул маблағлари кирим қилинади.

Омонат бўйича кирим ва чиқим ҳаракатлари бажарилганда, дастур томонидан мониторда операцияларни тасдиқлаш учун омонатчининг бармоқ изларини идентификациялаш талаб этилади. Омонатчи кирим ва чиқим суммалари тўғрилигини кўриб, бармоқ излари билан чиқим ёки кирим операцияларини тасдиқлаганидан сўнг ҳужжатлар автоматик тарзда касса компьютерида кўринади. Шундан кейин омонат кассаси ходимлари дастурда шаклланган кирим ёки чиқим ордерларини принтерда чиқаради.

Агар омонатчининг ўрнига бошқа шахс операцияни бажармоқчи бўлса, тизим бунга йўл қўймайди.

“Туронбанк”да, шунингдек, «АРМ Ретэйл» дастури жорий қилиндики, натижада омонатлар бўйича расмийлаштириладиган барча ҳужжат, хусусан, омонат дафтарчаларини автоматик тарзда чоп этиш имконияти яратилди. Бу билан омонат амалиётларини бажариш муддати сезиларли даражада қисқарди.

Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, айни пайтда 1 миллиондан зиёд жисмоний ва 20 мингдан ортиқ юридик шахсларга, шу жумладан, 100 мингдан кўпроқ омонатчига хизмат кўрсатаётган “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки “SWIFT, Thomson Reuters сингари халқаро ташкилотлар ҳамда “VISA” халқаро тўлов тизимининг аъзоси ҳисобланади. Молия муассасасининг самарали фаолияти халқаро рейтинг агентликлари томонидан бир неча бор юқори баҳоланган.

Банкда ишга  туширилган янги тизим эса келгусида унинг фаолияти янада самарали ва барқарор бўлишига хизмат қилади, албатта.   

“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки

 www.turonbank.uz 

Хизматлар лицензияланган

Турон банк Акционерный коммерческий банк "Туронбанк", существующий на финансовом рынке с 1990 года является одним из крупнейших банков Узбекистана и предлагает населению широкий спектр услуг: от платёжных карт до выгодных и надёжных вкладов. Банк успешно работает как с юридическими лицами, так и с частными клиентами. «Туронбанк» характеризуется высокой способностью своевременно и полностью выполнять свои финансовые обязательства. «Туронбанк» имеет 20 филиалов во всех областях Республики. Это позволяет работать с клиентами по всему Узбекистану и предоставлять банковские услуги и финансовую поддержку субъектам всех отраслей экономики.
Источник: Турон банк


Система Orphus