“Трастбанк” ХАБ ва "Commerzbank " АЖ (Germaniya) ўртасида Ўзаро келишув Меморандуми имзоланди

“Трастбанк” ХАБ ва "Commerzbank " АЖ (Germaniya) ўртасида Ўзаро келишув Меморандуми имзоланди

16 Ноября 2017

ЧАБ «Трастбанк» и Коммерцбанк АГ (Германия) договорились о сотрудничествеБугун Франкфурт-Майна шаҳрида “Трастбанк” делегацияси вакиллари ташрифи доирасида “Трастбанк” ХАБ ва "Commerzbank" (Germaniya) ўртасида Ўзаро келишув Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. 
Ушбу Меморандум давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонларига асосан мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш, замонавий, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини барқарор ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратишни назарда тутади. 
“Бугунги кунда хорижий инвестицияларни жалб қилиш мамлакатимизни иқтисодий ривожлантиришнинг устивор вазифаларидан биридир”, - дейди “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов. 
- “Ушбу вазифани самарали ечиш кўп жиҳатдан республикамизда инвестиция муҳитини яхшилаш ва салоҳиятини ошириш билан боғлиқдир. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда хорижий сармояларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилган. Чунки Ўзбекистонда хорижий инвестицияларга иқтисодий ўсиш суръатларини янада яхшилаш, илғор хорижий тажрибалар ва услубларни халқ хўжалигига тадбиқ қилиш, ишлаб чиқаришни янгилаш ва замонавийлаштириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги ишлаб чиқариш ва иш ўринлари яратиш орқали аҳоли даромадларини ошириш омили деб қаралади. 
Сир эмас, янги замонавий ишлаб чиқаришларни барпо этиш, янгилаш жараёнлари хорижий валютага харид қилинадиган импорт технологиялар асосида амалга оширилади. Бинобарин, бугунги кунда бизнинг хусусий банкимиз молиявий агент сифатида чет эл молия институтларининг узоқ муддатли кредит линияларини жалб қилишда тадбиркорлик тузилмаларининг талаб ва эҳтиёжларини, лойиҳалар аҳамиятини эътиборга олади”. 
Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва келажак режалар муҳокама қилинди. 

Источник: Трастбанк



Система Orphus