Савдо уруши кучайгани туфайли Янги Зеландия Резерв банки ставкани 1%гача пасайтирди

Савдо уруши кучайгани туфайли Янги Зеландия Резерв банки ставкани 1%гача пасайтирди

8 Августа 2019

Янги Зеландия Резерв банки чоршанба куни фоиз ставкасини кутилганидан ҳам ортиқроқ пасайтирди ҳамда бундай қарор қабул қилиниши халқаро савдо бўйича келишмовчиликлар кучаяётгани ва Янги Зеландия иқтисодиётида импульс сусайгани билан изоҳланиши ҳақида баёнот берди.

ЯЗРБ расмий фоиз ставкасини 1,5%дан 1,5%гача пасайтирди. Бу жорий йилда ставканинг иккинчи бор туширилиши демакдир. Иқтисодчилар пасайтириш 25 базис ставкасини ташкил этишини тахмин қилган эдилар.

«Жаҳонда иқтисодий фаоллик заифлашувда давом этмоқда, бу эса Янги Зеландия маҳсулотлари ва хизматларига бўлган талабни пасайтирмоқда. Юқори даражадаги мавҳумлик ва халқаро савдо-сотиқнинг қисқариши савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатларда иқтисодий ўсишнинг пасайишига олиб келади», — дейилади ЯЗРБ баёнотида.

«Марказий банклар ўз иқтисодиётларини қўллаб-қувватлаш учун пул-кредит сиёсатини юмшатмоқдалар», — дея таъкидланади ЯЗРБ хабарида.

Май ойида Марказий банк расмий фоиз ставкасини 25 базис пунктига — 1,5%гача пасайтирган эди.

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши кучаяётганлиги Янги Зеландияда иқтисодий шароитни ўта номақбул ҳолатга келтириб қўймоқда. Сўнгги икки ҳафта ичида Янги Зеландия доллари курси АҚШ долларига нисбатан деярли 4%га пасайди.

Инфляцион кутилмалар пасаймоқда, бизнесдаги ишонч даражаси пастлиги эса иш билан таъминлаш қисқариши ва иш ҳақи ошишини кўрсатади.

 Манба: Прайм

Источник: Bank.uz



Система Orphus