Трамп доллар курсининг мустаҳкамланаётганидан норози

9 Августа 2019

АҚШ президенти Дональд Трамп долларнинг курси мустаҳкамланаётганидан норози эканлигини билдирган ҳамда бу АҚШ компанияларининг жаҳон бозорида рақобатлашувини қийинлаштираётганини таъкидлаб ўтган.

«Сизнинг президентингиз сифатида ўта кучли долларимиздан бошим осмонда, деб ўйлаш мумкин, албатта. Лекин мен хурсанд эмасман! Федерал резерв тизими фоиз ставкаларининг юқори даражаси, бошқа мамлакатлар билан солиштирганда, долларни юқори даражада қўллаб-қувватлайди, бу эса бизнинг Caterpillar, Boeing, John Deere, автомобиль компанияларимиз ва бошқа ажойиб корхоналаримизнинг рақобатлашувини қийинлаштиради», — деб ёзган Трамп ўзининг Twitter саҳифасида.

Манба: Новости РАА

 

Источник: Bank.uz


Система Orphus