Венесуэлада инфляция июль ойида 33,8%ни ташкил этди, жорий йил бошидан эса деярли 1,6 минг фоиз ошди. Бу маълумотларни пайшанба куни Венесуэла Миллий ассамблеясининг (бир палатали парламентдаги) молия ва иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича доимий қўмитаси омма эътиборига ҳавола қилди. Қонун чиқарувчи орган ҳукумат сиёсий мухолифларининг назорати остида турибди.
Парламентарийларнинг ҳисоб-китобларига кўра, июль ойида нархлар йиллик ифодада 264 минг фоизга ошган, бу олдинги ойлардагига қараганда пастдир.
«Гиперинфляция сақланиб турибди, кўрсаткичларнинг пасайиши эса (товар ва хизматларга) талабнинг жорий йил давомида 35%га тушиши билан бевосита боғлиқдир», — олинган маълумотларни шундай шарҳлади қўмита аъзоси Альфонсо Маркина.
Жанубий Америка мамлакати сўнгги йилларда миллий валютанинг девальвацияси билан бирга давом этаётган кучли ижтимоий-иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Халқаро валюта жамғармаси йил охирига бориб Венесуэладаги инфляция 10 млн фоизгача етиши мумкинлигини башорат қилаётир.
Манба: ТАСС
14.08.2019
Июль ойида АҚШ бюджети дефицити 119,7 млрд долларни ташкил этди
13.08.2019
Данияда бепул ипотека беришни бошлашди
09.08.2019
Трамп доллар курсининг мустаҳкамланаётганидан норози
Венесуэлада инфляция йил бошидан буён 1 600%га етди