Аргентинанинг йирик давлат банки песо курсини кескин пасайтирди

16 Августа 2019

Аргентинанинг йирик давлат банкларидан бўлган Banco Nacion банки миллий валюта алмашув курсини деярли 11%га пасайтирди – эндиликда 1 доллар 61 песо туради, дея ахборот беради мазкур муассаса.

 Унинг кетидан бошқа банклар (Banco Ciudad, BBVA Frances, Galicia, ICBC) ҳам долларни қимматга  – ўртача олганда 1 доллар учун 60 песодан кам бўлмаган нархда сота бошлади. Айрим минтақавий банкларда (Banco Entre Rios, Banco Santa Fe, Banco de la Pampa) доллар ҳозирдаёқ 62–64 песога кўтарилган.

 Яқинда – президентлик праймеризларида давлатнинг амалдаги раҳбари Маурисио Макри жамоасининг мағлубияти тўғрисидаги янгиликлар туфайли миллий валюта кескин кучсизланган эди. Агар 9 августдан 11 августга қадар доллар 46–47 песо нархида баҳоланган бўлса, 12 август кунининг бошида банклар ва айирбошлаш шохобчалари уни 50 песодан сота бошлашди, кейин эса алмашув нархи 60–64 гача кўтарилиб кетди. Куннинг ўртасига келиб песо аста-секин ўз позициясини тиклай бошлади ва кечга бориб йирик банклардаги алмашув курси  55–57 песони ташкил этди.

 Миллий валютанинг бу қадар тушиб кетиши ўн йиллик оралиғида кузатилган энг кескин ва чуқур пасайиш бўлди. Бунга қадар песонинг энг кескин кучсизланиши 2018 йилнинг августида кузатилган эди, лекин у вақтда песо 31 доллардан 39 долларга тушган бўлиб, тебранишлар бу галгига ўхшаб бир неча соатда эмас, бир неча кунда юз берган эди. 

Манба: Новости РАА.

 

Источник: Bank.uz
Похожие новости
Аргентинанинг йирик давлат банкларидан бўлган Banco Nacion банки миллий валюта алмашув курсини деярли 11%га пасайтирди – эндиликда 1 доллар 61 песо туради, дея ахборот беради мазкур муассаса.

16 Августа 2019

Аргентинанинг йирик давлат банкларидан бўлган Banco Nacion банки миллий валюта алмашув курсини деярли 11%га пасайтирди – эндиликда 1 доллар 61 песо туради, дея ахборот беради мазкур муассаса.

Bank.uz

ОАВ: Хитой Халқ банки ўз криптовалютасини чиқаради

12 Августа 2019

ОАВ: Хитой Халқ банки ўз криптовалютасини чиқаради

Bank.uz

Савдо уруши кучайгани туфайли Янги Зеландия Резерв банки ставкани 1%гача пасайтирди

8 Августа 2019

Савдо уруши кучайгани туфайли Янги Зеландия Резерв банки ставкани 1%гача пасайтирди

Bank.uz



Система Orphus