Аргентинанинг йирик давлат банкларидан бўлган Banco Nacion банки миллий валюта алмашув курсини деярли 11%га пасайтирди – эндиликда 1 доллар 61 песо туради, дея ахборот беради мазкур муассаса.

16 Августа 2019

Аргентина Марказий банки миллий валюта – песонинг курсини барқарорлаштириш учун ўз резервлари ҳисобидан яна 50 млн доллар сотмоқда. Бу ҳақда чоршанба куни Reuters агентлиги ахборот берган.

Reuters хабарига кўра, долларнинг айирбошлаш ўртача курси 57,7 песога тенг. Агентлик таъкидлашича, душанба ва сешанба кунлари Аргентина Марказий банки ўз резервлари ҳисобидан 255 млн. доллар сотган.

Якшанба куни ўтказилган дастлабки сайловлар (праймериз)да президентликка мухолифатчи номзод Альберто Фернандес устун келганидан сўнг песо курси кескин тушиб кетди. Жума куни доллар Марказий банк томонидан 45,25 песо баҳосида нархланган эди. Мамлакатдаги энг йирик давлат банки Banco Nacionда айирбошлаш курси чоршанба куни тушгача бир долларга 61 песони ташкил этган эди.

 

Манба: ТАСС

Источник: Bank.uz
Похожие новости
Аргентинанинг йирик давлат банки песо курсини кескин пасайтирди

16 Августа 2019

Аргентинанинг йирик давлат банки песо курсини кескин пасайтирди

Bank.uz

ОАВ: Хитой Халқ банки ўз криптовалютасини чиқаради

12 Августа 2019

ОАВ: Хитой Халқ банки ўз криптовалютасини чиқаради

Bank.uz

Савдо уруши кучайгани туфайли Янги Зеландия Резерв банки ставкани 1%гача пасайтирди

8 Августа 2019

Савдо уруши кучайгани туфайли Янги Зеландия Резерв банки ставкани 1%гача пасайтирди

Bank.uz



Система Orphus