“Трастбанк” ходимларига сертификатлар топширилди

16.08.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3270-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Халқаро молия корпорацияси, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва Норма ривожланиш маркази билан ҳамкорликда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳоли ва банк ходимларининг молиявий саводхонлигини ошириш вазифалари юклатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3620-сонли қарори ва 2018 йил 8 февралдаги “Аҳоли, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакилларининг молиявий саводхонлигини ошириш дастури”га мувофиқ, Ўзбекистон банклари ассоциацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш юзасидан Меморандум имзолади, ушбу ҳужжат асосида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Мазкур чора-тадбирлар ижросини таъминлаш борасида банк ходимларининг молиявий саводхонлигини ошириш юзасидан “Трастбанк” ва “Норма” профессионал ривожланиш маркази ўртасида имзоланган келишувга асосан, марказ қошидаги Direktor.uz сайтида Трастбанкнинг 150дан ортиқ банк ходимлари электрон тарзда молиявий саводхонликларини оширдилар.

Бугунги кун ҳолатига, Амалиёт бошқармасидан 13та, “Дархон” филиалидан 2та, Самарқанд филиалидан 16та, Андижон ва Наманган филиалларидан 13та,  Қарши филиалидан 9та, Фарғона филиалидан 7та ва бошқа филиалларни қўшиб ҳисоблаганда жами 70дан зиёд банк ходимлари ўзларининг молиявий саводхонликларини ошириб, тегишли сертификатларни  олдилар.

Шу билан бирга, бугунги кунда банк ходимлари ўз мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида уларнинг “Норма” профессионал ривожланиш маркази қошидаги Direktor.uz сайтига аъзо бўлишларига кўмаклашмоқда. 

Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Ислом банки - беозор банк

16.09.2019

Ислом банки - беозор банк

Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

13.09.2019

Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

Trastbank

Тошкент шаҳрида янги “Next” ва “Бешқайрағоч” банк хизматлари маркази очилди

10.09.2019

Тошкент шаҳрида янги “Next” ва “Бешқайрағоч” банк хизматлари маркази очилди

Trastbank



Orphus tizimi