Kapitalbank xalqaro ekspertlar ishtirokida O‘zbekiston HRD hamjamiyatining yig‘ilishini tashkil etdi Batafsil

Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

13.09.2019

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон ва Россия расмий ҳамда ишбилармон доира вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини тубдан ошириш, экспортбоп маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш, ташқи савдо мувозанатини таъминлаш ва валюта тушумини кўпайтириш мақсадида“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки, Ўзбекистон Республикаси Товар хомашё биржаси ва Транскапиталбанк (Россия) ҳамкорлигидаги Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва Ўзбекистон Республикаси Товар хомашё биржаси раҳбарияти, “Транскапиталбанк” (Россия), Санкт-Петербург халқаро товархомашё биржаси, Россия экспорт маркази раҳбарияти, Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари вакиллари, Ўзбекистон ва Россия тадбиркорлари ҳамда трейдерлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Товар хомашё биржаси ва “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида, “Экспорт йўналишида тузилган биржа битимлари бўйича ҳисоб-китоблари “ЎзРТХБ” АЖ, “Трастбанк” ХАБ ва “Транскапиталбанк” АЖ ҳамкорлигида тузилган лойиҳани амалга оширилиши” мавзусига бағишланди.

IMG_1923.jpg

Тадбир давомида 2019 йилнинг 30 майида Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши қарори билан белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида икки мамлакат ўртасида маҳсулот экспортини кўпайтириш, биржа савдоси механизмларидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда янги маҳсулот бозорини ривожлантириш, миллий валютада ҳисоб-китобларни амалга оширишни йўлга қўйиш мақсадида “Трастбанк”(Ўзбекистон), “Транскапиталбанк (Россия) ва Республика Товар хомашё биржаси ўртасида ҳамкорлик алоқалари тўғрисида имзоланган Меморандумга кўра, Россия Федерацияси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида савдо-сотиқни амалга оширувчи хорижий мижозлар учун банкларнинг ўзаро вакиллик ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш механизми жорий этилгани қайд этилди.

Хусусан, “Трастбанк” ва “Транскапиталбанк” ўзаро ҳамкорликда алоҳида инфратузилма яратганлиги ҳамда Республика Товар хомашё биржаси учун “Транскапиталбанк”да АҚШ доллари, Евро ва Россия рублида қўшимча вакиллик ҳисобварақлари очилганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

IMG_1952.jpg

Шунингдек, валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, республикада экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордаги рақобатбардошлигини ошириш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Анжуман давомида Республика Товар хом ашё биржаси ва “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг ўзаро муносабатлари, мижозлар билан ўрнатиладиган алоқалар ва уларнинг ўзига хос эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда банк ва мижоз ўртасида ўрнатиладиган ўзаро манфаатли ҳамкорлик натижалари юзасидан тақдимот ўтказилди.

Мазкур анжуман биржа ва банк вакиллари ҳамда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиши, қолаверса экспорт ҳажмини салмоқли ўсишини таъминлашда тадбиркорликни муваффақиятли ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мижозларнинг биржа савдоларидаги иштирокида гаров депозитларини кредитлаши борасидаги муҳим шартларини амалга оширишда яқин мулоқот ўрнатиш учун кенг имконият яратди.

P.S: Тадбиркорларнинг экспорт фаолиятини оптималлаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида, бугунги тадбирда тақдим этилган кафолат тўловларининг янги механизми ва Ўзбекистон Товар хомашё биржасида тузилган экспорт шартномалари бўйича ҳисоб-китоблар мутлақо бепул ва тўловларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни ўз ичига олмайди.

Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Ислом банки - беозор банк

16.09.2019

Ислом банки - беозор банк

Тошкент шаҳрида янги “Next” ва “Бешқайрағоч” банк хизматлари маркази очилди

10.09.2019

Тошкент шаҳрида янги “Next” ва “Бешқайрағоч” банк хизматлари маркази очилди

Trastbank

“Трастбанк” ходимларига фахрий ёрлиқлар топширилди

10.09.2019

“Трастбанк” ходимларига фахрий ёрлиқлар топширилди

Trastbank



Orphus tizimi