Трамп: Федерал Резерв Тизими АҚШ иқтисодиёти ривожи йўлидаги муаммодир

08.08.2019

Трамп: Федерал Резерв Тизими АҚШ иқтисодиёти ривожи йўлидаги муаммодир

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакат иқтисодиёти ривожи йўлидаги муаммо Хитой эмас, балки Қўшма Штатларнинг Марказий банки вазифасини бажарувчи Федерал Резерв Тизими (ФЗТ)дир, деган фикр билдирган. Бундай хабарни давлат бошлиғи чоршанба куни Twitter саҳифасига жойлаштирган.

«Бизнинг муаммо Хитой эмас. Биз ҳар қачонгидан ҳам кучлироқмиз, АҚШга пул маблағлари қуйилиб келмоқда, Хитой эса бошқа мамлакатлардаги компанияларидан айрилмоқда, унинг валютаси эса босим остида турибди. Бизнинг муаммо — Федерал резерв тизими, у ҳаддан зиёд тез ҳаракат қилгани ва ўта кучли қаттиқлаштириш сиёсатини олиб борганини тан олгиси келмаяпти», — деб ёзган АҚШ давлат бошлиғи.

У молиявий тартибга солувчи “ставкаларни кучлироқ ва тезроқ пасайтириши ҳамда ўзининг миқдорий жиҳатдан қаттиқлаштириш каби тушунарсиз сиёсатига чек қўйиши” лозимлигини яна бир бор таъкидлаган. «Айниқса, кўп масалаларни осонгина ҳал этиш мумкин бўлган вақтда малакасизликка йўл қўйилаётгани – чидаб бўлмайдиган ҳол», — дея фикр билдирган Трамп.

«Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз ғалаба қиламиз, бироқ агар ФЗТ муваффақиятга бизнинг ҳисобимиздан эришмоқчи бўлаётган бошқа давлатлар билан рақобатлашаётганимизни тушунганида эди (ФЗТ буни тушунмаяпти), бизга анча осон бўлган бўлар эди!» — дея фикрларига якун ясаган президент.

Манба: ТАСС

O'xshash yangiliklar
Аргентинанинг йирик давлат банкларидан бўлган Banco Nacion банки миллий валюта алмашув курсини деярли 11%га пасайтирди – эндиликда 1 доллар 61 песо туради, дея ахборот беради мазкур муассаса.

16.08.2019

Аргентинанинг йирик давлат банкларидан бўлган Banco Nacion банки миллий валюта алмашув курсини деярли 11%га пасайтирди – эндиликда 1 доллар 61 песо туради, дея ахборот беради мазкур муассаса.

Аргентинанинг йирик давлат банки песо курсини кескин пасайтирди

16.08.2019

Аргентинанинг йирик давлат банки песо курсини кескин пасайтирди

ОАВ: Хитой Халқ банки ўз криптовалютасини чиқаради

12.08.2019

ОАВ: Хитой Халқ банки ўз криптовалютасини чиқаради



Orphus tizimi