2024-yilda pulni nimaga tiksa bo'ladi? Batafsil

Данияда бепул ипотека беришни бошлашди

13.08.2019

Даниянинг Nordea Bank банки ноль фоизли ставка билан 20 йиллик муддатга ипотека кредитларини беришни бошлади. Бу мамлакат тарихида бундай шартларда берилаётган биринчи банк маҳсулотидир, дея хабар беради Bloomberg.

Нашр таъкидлашича, янги ипотека маҳсулотининг чиқарилиши мамлакатда жорий бўлган анъанани давом эттирмоқда: олдинроқ август ойида Даниянинг яна бир банки – Jyske Bank салбий фоиз ставкаси (йиллик -0,5%) билан 10 йилга ипотека беришини овоза қилган эди. Қарз олувчилар кредит бўйича фоизлар тўлаш ўрнига ана шу шартлар асосида банкдан маблағ оладилар.

 Бундан ташқари, мамлакатда йиллик 0,5% ставка бўйича тўлови 30 йиллик муддатда амалга ошириладиган ипотека дастури иш бошлаганига анча бўлган. «Пулларини 30 йилга қарзга бериб, ўрнига фақат йиллик 0,5% фойда олишга тайёр турган инвесторлар борлигини эътироф этиш бироз эриш туюлади, албатта». Девелопмент маҳаллий бозоридаги вазиятга «ўта ваҳимали» дея баҳо берар экан, ипотеканинг арзонлашувини юқоридагича изоҳлади Даниянинг Nordea банки катта таҳлилчиси Лисе Нютофт Бергманн хоним.

Шу билан бир вақтда, экспертнинг фикрича, ставкаларнинг пасайиши мамлакатда уй-жой сотиб олмоқчи бўлганлар учун қувонарли мужда бўлди. «Кредит олиш ҳеч қачон бунчалик арзон бўлган эмас», — қайд этди Бергманн хоним.

Данияда ипотека бўйича ставкалар олдин ҳам салбий даражагача тушган. Масалан, 2005 йилда Nordea Kredit банкининг ипотека бўйича сузиб юрувчи ставкаси маҳаллий Марказий банкнинг мазкур ставкаси минус 0,35%гача тушгандан кейин салбий бўлиб қолган эди. 2015 йилнинг январидан Дания МБнинг кредитлаш ставкаси 0,05% даражасида сақланиб турибди.

Манба: Lenta.ru

O'xshash yangiliklar
Июль ойида АҚШ бюджети дефицити 119,7 млрд долларни ташкил этди

14.08.2019

Июль ойида АҚШ бюджети дефицити 119,7 млрд долларни ташкил этди

Венесуэлада инфляция йил бошидан буён 1 600%га етди

09.08.2019

Венесуэлада инфляция йил бошидан буён 1 600%га етди

Трамп доллар курсининг мустаҳкамланаётганидан норози

09.08.2019

Трамп доллар курсининг мустаҳкамланаётганидан норози



Orphus tizimi